Тушда аёл курса нима булади

АЁЛ (ЗАН) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги аёл эркак киши учун шодлик ва мақсад бўлади. Қари аёл дунё ва ундаги машғуллик бўлади. Яна кўп аёлларни кўриш шодлик ва мақсад бўлади. Бироқ шодлик аёлларнинг чиройли ва гўзаллиги, семиз ва ориқлиги ҳамда хунуклиги микдорига мувофиқ бўлади. Тушдаги аёлларнинг яхшиси машҳур бўлмаган аёллардир.


Чиройли ва семиз аёл неъматнинг фаровонлигига, озғин ва хунук аёл очлик ва қийинчиликка далилдир. Шодон ва ўзига оро берган аёл бу дунё мақсадларига далилдир. Қари, бадбашара ва ифлос аёл мақсаддан узоқликка далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, агар аёл киши эркак аъзосини кўрса фарзанд туғилиши ёки ҳомиладор бўлиб, бола туғишига далилдир. Агар ёш қиз қари бўлиб қолганини кўрса, дин ва дунё ишларининг яхши бўлишига далилдир. Агар эркак киши ўзи билан бир аёлнинг орқадан алоқа қилаётганини кўрса, унинг обрў ва эътибори тўкилишига далилдир. Агар аёл киши эркак бўлиб қолганини ва эркаклар кийимини кийиб олганини кўрса, агар бу аёл покдомон аёл бўлса, яхшилик ва созликка далилдир, агар бу аёл бузуқ аёл бўлса, унинг ёмон иш қилишига далилдир.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, бузуқ аёл дунё қидирувчи киши учун дунёсининг зиёда бўлишига далилдир, яхши киши учун яхшилик ҳамда илм бўлади. Нотаниш аёл таниш аёлдан яхишроқ бўлади. Агар бир киши хотинига ўзга кишининг қўл узатаётганини кўрса, бу хотиннинг аҳли оиласи бой бўлишига далилдир. Агар хотини бегона эркаклар олдида бузуқчилик қилаётганини кўрса, эркакка фойда ва яхшилик етишига далилдир. Агар киши хотинига бирорта эркак найза ёки қилич берганини кўрса, ўғил туғишига далилдир. Агар бирор киши унга дори берганини кўрса, қиз туғишига далилдир.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги аёл олти нарсани билдиради: шодлик ва мақсадни; дунёни; касбни; неъматни; очлик ва тангликни; бойликни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олат курса нима булади

Ибн Сирин: Агар эркаклар жинсий аъзосини кўрган ҳотин киши бўлса, эридан ажрашади. Ким дарёга сийса, молга эришади. Уйланмаган йигит ҳаммомда бавл қилса, уйланади. Уйланган бўлса, ҳотини учун мол сарфлайди. Агар бирор идишга сийса, бўйдоқ бўлса...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх