
Қаймоқни кўпчилик шунчаки озиқ сифатида тановул қилинади, дея ўйлайди. У нафақат озиқ, балки ташқи омил сифатида ҳам қўлланилади.
Қаймоқ мойларга, дармондориларга ва микромаъданларга бой маҳсулот ҳисобланади. Қуйида бу борада дориномаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
- Камқонлик (анемия)да: 1 ош қошиқ қаймоқ 2 ош қошиқ сачратқи (цикория) гиёҳи дамламаси билан обдан аралаштирилади. Аралашма кунига 3-4 маҳал таомдан ярим соат олдин қабул қилинади. Сачратқи дамламасини тайёрлаш учун гиёҳдан 1 чой қошиқ олиб, 200 мл қайноқ сувга солинади. 1 соат мобайнида илиқ ҳолида дам берилади. Сўнгра сузилади.
- Уруғларни кўпайтиради. Қаймоқ мунтазам равишда тановул қилиб юрилса, эркак аъзои танасида уруғ ҳосил бўлиши жараёнини кучайтиради. Агар кундалик таом рационига қаймоқ билан петрушка кўкати киритилса, бу омухта аралашмаси эркакларнинг «иккинчи юраги» — простата безига ижобий таъсир қилади. Аста-секинлик билан простата шамоллашини даволайди, жинсий аъзога яхши малҳам бўла олади.
- Беланги (радикулит): 2 ош қошиқ қаймоқ, қирғичдан чиқарилган 2 ош қошиқдан ерқалампир (хрен) ва турп олинади-да, яхшилаб аралаштирилади. Бирор матога қўйиб, озорланган жойга бозиллатма қилинади. Пергамент қоғоз устидан жун мато билан ўралади. Муолажа кунора оғриқ бартараф бўлгунга қадар кечаси бажарилади.
- Томоқ оғриғида: Бу аъзо оғриши биланоқ қаймоқ ёрдам беради. Бунда кунига 2 маҳал эрта ва кеч пайти 50 г.дан қаймоқ илиқ ҳолида қабул қилинади. Қаймоқни дарҳол ичмаслик даркор, оғизда ушлаб, аста-секинлик билан сўрилади.
- Эмизикли аёлларда сут кам бўлганида: 200 г қаймоқга 1 ош қошиқ қора зира (тмин) уруғи қўшилади. Аралаштириб, паст оловда 5 дақиқа мобайнида қайнатилади. Кейин аралашма тўртга бўлиб, кун давомида истеъмол қилинади. Даволаш жараёни кўкрак сути миқдори кўпайгунга қадар давом эттирилади.
Ўҳшаш маълумотлар
Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....
Диета ва спорт залисиз вазн йўқотишни бошлаш учун 10 та маслаҳатТурмуш тарзингизни ўзгартиринг ва вазн йўқола бошлайди....
Инсон ҳақида 100 та қисқа ва қизиқарли фактлар1. Тананинг қон билан таъминланмаган ягона қисми - бу кўзнинг шох пардаси. У кислородни бевосита ҳаводан олади....
Ҳомиладорлар учун гимнастикаҲомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...
Эмизикли аёл овқатланиш тартибиЭмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....