Жон жон ўзингни жонинг

Борми  йўқми имконинг,
Оғриб қолганда жонинг
Ҳордиғингни олиб ол
Жон, жон ўзингни жонинг

Қизинг айтса ғамини,
Ўғлинг айтса камини,
Олавергин дамингни,
Жон, жон ўзингни жонинг


Титраб турган юраксан,
Рўзғор-ғорга тиргаксан.
Эрингга соғ кераксан,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ўзи битта Тожмахал,
Жуфтинг қўярми ҳайкал,
Ёниб юр сен ҳам ял-ял,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ҳар турмушнинг мушти бор,
Тиконлари, ниши бор,
Бировда не ишинг бор,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ким кўрибди кишини,
Тугатган дунё ишини,
Нари сур ташвишингни,
Жон, жон ўзингни жонинг

Рангинг кўр-у, сўргин ҳол,
Токайгача шу аҳвол,
Оромгоҳда даминг ол,
Жон, жон ўзингни жонинг

Ўсмани қўй қошингга,
Торт болиш ёнбошингга,
Қуйруқ солгин ошингга,
Жон, жон ўзингни жонинг

Кўнгилда баҳор сайли,
Ўзингни ата Лайли,
Аёлсан, шу туфайли,
Жон, жон ўзингни жонинг

Токай бўшлик қиларсан,
Ўзингга не тиларсан,
Яна ўзинг биларсан,



Ўҳшаш маълумотлар

7 МЎЪЖИЗА: Гелиос ҳайкали ҳақида нималарни билишингиз керак

Родосдаги ҳайкал — Артемида ибодатхонасининг кенжа замондоши ва рақобатдоши. Бу ноёб ҳайкални Родос оролининг халоскори сифатида ардоқлашган....

Озодлик ҳайкали ҳақида нималарни билишингиз керак

Озодлик ҳайкали, эҳтимол, бутун Америкадаги энг таниқли диққатга сазовор жой ва Нью-Йоркдаги асосий ёдгорликдир. У ҳозир ўз номини олган алоҳида оролда жойлашган. Асл ғояга кўра, ҳайкал сув орқали шаҳарга келган саёҳатчиларни кутиб олади...

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Тушда ёстик, болиш курса нима булади

ЁСТИҚ (БОЛИШ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги болиш ходимни билдиради. Агар янги болиш олганини кўрса ва болиш яшил бўлса ёки унга биров болиш берганини кўрса, бу солиҳ хизматкор ёки ходим олишига далилдир. Агар болиши эски, кир, сариқ ёки...

Тушда гор курса нима булади

ҒОР (ҒОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ғорга кирганини ва у ерда муқим бўлиб қолганини кўрса, дунёдан кетишига далилдир. Агар ғорга кириб, қайтиб чиққанини кўрса, оғир ишга дучор бўлишига далилдир. Агар ғорга кирганини ва ғор ёруғ эканини...



Фикр қўшиш

Наверх