Тушда минора курса нима булади

МИНОРА (МИНОРА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги минора одамларни динга чорловчи киши бўлади. Тушида минора барпо қилганини кўрса, яхши ишларни қилишига ва ислом жамоатини йиғишга далилдир. Тушида минорани қўпориб юборганини ва хароб қилганини кўрса, мусулмонларнинг тарқалиб кетишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, минора муаззинининг дунёдан кетишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги минора подшоҳ ёки бир улуғ одам бўлади. Агар кўчада минора кўрса, бир улуғ одам келишига далилдир. Агар минорани гаж (алейбастр) ёки пишиқ ғиштдан эканини кўрса, султонга далилдир, агар хом ғиштдан бўлса, ўша улуғ киши оддий халқдан бўлади ва у диндор ва камтар бўлади. Агар минора тош ва оҳакдан қурилган бўлса, ситамгар подшоҳга далилдир. Агар минора ёғочдан эканини кўрса, ўша улуғ киши пастҳиммат бўлишига далилдир. Агар минорани масжид ҳовлисида кўрса, ўша улуғ киши олим ва фозил экани ва одамларни шариъат ишларига чақиришига далилдир. Агар масжид минораси қулаб кетганини кўрса, дин улуғларидан бирининг ҳалок бўлишига ва халқ орасига ташвиш ҳамда парокандалик тушишига далилдир. Тушида шаҳар ўртасида минора кўрса, подшоҳга далилдир. Агар миноранинг боши мис ёки бронзадан эканини кўрса, подшоҳ золим ва ситамгар бўлишига далилдир. Агар минора учи тилла ёки кумушдан эканини кўрса, подшоҳ ёлғончи, сўзида турмайдиган ва хиёнатчи бўлишига далилдир. Агар минора пишиқ ғиштдан бўлса, подшоҳнинг қайсар ва такаббур эканига далилдир. Агар ўзини минора устида кўрса, подшоҳга яқин бўлиши ва ишлари яхши бўлишига далилдир.


Агар минора устига таом қўйганини кўрса, ўша диёрга подшоҳ келишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида минорада эканини ва азон айтаётганини кўрса, подшоҳ халққа яхши ваъда беришига далилдир. Агар жомеъ масжиди минорасида азон айтганини кўрса, Умра қилишига далилдир. Тушида минора қимирлаганини кўрса, подшоҳнинг бемор бўлишига далилдир. Агар подшоҳ минорани бузганини кўрса, бирорта подшоҳнинг келиши, бу подшоҳни енгиши ва мамлакатни қўлга олишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда минорани кўриш тўрт нарсага далилдир: подшоҳга; улуғ кишига; имомга; муаззинга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда масжид курса нима булади

МАСЖИД (МАСЖИД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги масжид одамлар ҳузурига кўп келадиган олим кишидир. Ҳақ таъоло Қуръони Каримда айтади: Улар ўз диёрларидан фақатгина Раббимиз Аллоҳдир, деганлари учун қувилган эдилар. Агар Аллоҳ одамларнинг...

Тушда нарвон, шоти курса нима булади

НАРВОН, ШОТИ (НАРДБОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида нарвондан юқори кўтарилганини, нарвон лой ва ғиштдан эканини кўрса, яхшилик ва созликка, динининг зиёда бўлишига, эзгуликка етишига далилдир. Агар нарвон тош ва оҳакдан эканини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...



Фикр қўшиш

Наверх