Тушда масжид курса нима булади

МАСЖИД (МАСЖИД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги масжид одамлар ҳузурига кўп келадиган олим кишидир. Ҳақ таъоло Қуръони Каримда айтади: Улар ўз диёрларидан фақатгина Раббимиз Аллоҳдир, деганлари учун қувилган эдилар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф этиб турмас экан, албатта, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларда) узлатгоҳлар, (насронийларда) бут-хоналар, (яҳудийларда) ибодатхоналар ва (мусулмонларда) мас-жидлар вайрон қилинган бўлур эди. . . (Ҳаж сураси, 40-оят).


Агар тушида масжид қурганини кўрса, мусулмонлар учун яхшилик ва эзгулик қилиши, бундан эса унга ажру савоб етишига ёки бирорта қавмни ўз иши учун жалб қилишига ёхуд бирорта қавмни дин ва шариъатда тутиб туришига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушда масжид бино қилиш хотин олишга далилдир. Тушида масжид қурса ва унинг қурилишини тўлиқ тугатса, ҳалол хотин олишига ва бу хотиннинг диндор ва порсо бўлишига далилдир. Агар масжид чироғини ўчирганини кўрса, боласи ўлишига далилдир. Тушида Жомиъ масжидида ўтирганини, атрофида эса кўкатлар ўсиб турганини кўрса, унда мавжуд бўлмаган нарса ҳақида гумон қилишларига далилдир. Тушида кимдир уни масжид эшигидан қайтарганини кўрса, ўша киши бунга ситам қилишига далилдир. Тушида масжидда намоз ўқиганини, бироқ юзи қиблага эмаслигини кўрса, таъбири ёмон бўлади. Агар масжидда қўл ва юзини ювганини кўрса, ўз молини масжидга сарф қилишини ва муроди ҳосил бўлишини билдиради. Тушида масжиднинг вайрон бўлганини кўрса, бирорта олимнинг ўлишига далил бўлади.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушда масжид қуришадаигув ичидаги одамларни қайтадан тўғри йўлга солишни, душманларни ғийбат қилишни билдиради. Агар тушида ўз мулки бўлган бир ер масжид бўлганини кўрса, динда шараф ва улуғ топишига ва халқни даъват қилишига далилдир. Тушида бир қавм билан масжидга кетаётганини кўрса, жанжалкаш аёлга уйланишини билдиради. Тушида масжид ичида чироқ ёққанини кўрса, солиҳ фарзанд туғилишига далилдир. Тушида Макка ёки Мадинадаги масжид ичига кирганини кўрса, бирга қўрқувдан эмин бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда масжид кўриш ўн икки нарсага далил бўлади: подшоҳга; қорига; олимга; раисга; имомга; хатибга; муаззинга; масжидга; амирга; хайру баракатга; хотин олишга; яхшилик қилишга.

Агар тушида жумъа масжидига оро бераётганини кўрса, одамлар ундан хайру баракат топишига далилдир. Тушида масжидни қураётганини кўрса, дин ва иймонинг дуруст эканига далилдир.

Тушида масжидга кирганини кўрса, хавфдан эмин бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Унга (Каъбага) кирган киши омонда бўлур (Оли Имрон сураси, 97-оят).



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда осмон курса нима булади

ОСМОН Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, кимки ўзини биринчи осмонда кўрса, ажали яқинлашиб қолганига далил бўлади. Ўзини иккинчи осмонда кўрса, илму дониш ҳосил бўлишига далилдир. Агар учинчи осмонда кўрса, бу дунёнинг иззат ва иқболини топади. Агар...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда Куръон укиш курса нима булади

ҚУРъОН ЎҚИШ (ҚУРЪОН ХОНДАН) Тушда Қуръон ўқиш ҳокимга далилдир. Агар тушда раҳмат оятини ўқиганини кўрса, Қақ таъолодан башорат бўлиб, туш кўрувчи яхшиликлар қилиши ва Ҳақ таъоло шукрини жойига қўйиши керак. Агар тушида азоб оятини ўқиётганини...



Фикр қўшиш

Наверх