ЧАНГ АРТИШ: ОДДИЙ КЎРИНГАН МУРАККАБ ЮМУШ

ЧАНГ АРТИШ: ОДДИЙ КЎРИНГАН МУРАККАБ ЮМУШ

Хонадонингизда қуёш нури тушиб турган жойга аҳамият бериб қараганмисиз? Майда заррачалар ҳавода учиб юради. Бу заррачалар оддий тилда айтганда чанг дейилади. Улар хонадонимизнинг ҳар бурчагида учиб юради. Кўзимиз илғамайдиган бу чанглар ҳаво орқали организмга кириб боради ва турли хил касалликларни юзага келтиради.

 Балки билмассиз теридан эпителийлар тушиб туради, сувалган девор аста-секин кўчади. Эски ки­йимларнинг иплари тўкилади. Ана шу заррачалар оддий чангга айланиб, гилам ёки уй жиҳозларига чўкади. 

 Мутахассисларнинг айтишича, бир грамм чангда икки мингта майда канани топиш мумкин экан. Шу боисдан бекажонлар хонадоннинг тозалигига алоҳида аҳамият қаратиши, уйни чанглардан холос қилиб туриши лозим.

 Техника асрида деярли барча хонадонда чангютгич бор. Аммо уйни саранжомлашда оддий супургидан фойдаланган маъқул. Негаки, чанг­ютгич билан тозалаш хонада чанг гирдобини ҳосил қилади.

 Хоналарни супургини ҳўллаб супуриш, латтани ҳўллаб полни артиш керак. Жиҳозларни артишда қуруқ эмас, нам мато билан артган яхши. Намлик чанг­ни тез олади. Чанг канаси қайнатганда ўлади. Шунинг учун кўрпа-ёстиқ жилдларини, чойшабларни ярим соат қайнатиш лозим. Болалар кийимларини ювгандан сўнг, дазмоллаш шарт.

 Шуни унутмангки, ҳаво қанчалик қуруқ бўлса, уйдаги чанг шунчалик кўп бўлади. Идишга сув тўлдириб, дераза токчаларига қўйиб қўйсангиз, чанг намланиб, оғирлашиб чўкади.

 Бир литр ҳавода беш юз минг донагача чанг зарралари бўлади. Бир кеча-кундузда одамнинг нафас йўлларига 6 миллиард донагача ана шундай зарралар жойлашади. Чангли ҳаводан нафас олганда иммунитет сусаяди.

 Шунинг учун ҳам хона деразаларини мунтазам очиб, ҳавони алмаштириб туринг. Имкон қадар гулларни кўпроқ экинг. Ўсимликлар уй ҳавосини янгилайди.

 Ёстиқ ва кўрпаларни ҳовлига олиб чиқиб, қоқиб туриш лозим. Болалар эса пар ёстиқда ётмаганлари маъқул. Пар ёс­тиқдаги чанглар болада аллергия қўзғатиши мумкин. 

 Янги гилам сотиб олганингизда ундан ўзига хос ширинроқ ҳид келиб туради. Бу фенолнинг ҳиди бўлиб, соғлиқ учун зарарли бўлган ароматик углевод ҳисобланади. Шу боисдан гиламни бир неча кун ҳовлига ёйиб қўйиш керак.

 Дарвоқе, китоб жавонини ҳам эсдан чиқарманг. Чанг йиғмаслиги учун уларни шиша эшикли жавонларга қўйинг. Токчалардаги барча майда-чуйда буюмларни ҳам артишни унутманг.

 Чанглардан бутунлай холос бўлишнинг иложи йўқ. У, барибир, пайдо бўлади. Юқоридаги тавсияларга амал қилсангиз, чанг балосидан ўзингиз ва оила аъзоларингизни ҳимоя қилган бўласиз.



Ўҳшаш маълумотлар

Диета ва спорт залисиз вазн йўқотишни бошлаш учун 10 та маслаҳат

Турмуш тарзингизни ўзгартиринг ва вазн йўқола бошлайди....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Бахтли эр-хотинларнинг 14 та муҳим одати

Лев Толстой барча бахтли оилалар бир хилда бахтли эканлигини таъкидлади. Ва биз бу шунчаки гўзал ибора деб ўйлашимиз мумкин, аммо кўплаб тадқиқотлар кучли жуфтликлар кўп йиллар давомида уйғунликда яшашга ва муносабатларни сақлаб қолишга имкон...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....



Фикр қўшиш

Наверх