Тушда сурма курса нима булади

СУРМА (СУРМА) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги сурма молдир. Агар кўзига сурма тортаётганини ва бундан мақсад кўз нурини ошириш бўлса, динини яхшилашга интилишига далилдир.

Агар бундан мақсад ўзига оро бериш ва зийнат бўлса, одамлар унга мадҳу сано айтишлари учун одамлар орасида ўзини диндор қилиб кўрсатишга интилишни билдиради. Агар биров унга сурма берганини кўрса, ўша сурма микдорича мол топишига далилдир.


Кирмонийнинг айтишича, тушда кўзга сурма қўйиш эркак ва аёллар учун молдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, кўзга сурма қўйиш ҳақ ва савоб йўлини билдиради, хусусан, сурмани андозага мувофиқ кўзига сурган бўлса.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдани сурмафуруш одамларга дин ва мусулмонлик йўлини кўрсатувчи, одамлар орасида тинчлик тарқатувчи киши бўлиб, чунончи, у билан кўзлар равшан бўлади.

Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, тушдаги сурма сотувчи дин ишларини ҳам, дунё ишларини ҳам яхшиловчи кишидир.
Исмоил Ашъаснинг айтишича, тушдаги сурма сотувчи киши ўз динини ҳамда бошқа кишиларнинг динини яхшиловчидир, чунки кўз тушда динни билдиради, сурма эса равшанликдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда куз курса нима булади

КЎЗ (ЧАШМ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги кўз узоқни кўрувчи киши бўлиб, у орқали ҳидоят йўлини топади. Кўк кўз бидъатдир, шаҳло, кўз фарзанд бўлади. Агар тушида кўр бўлиб қолганини кўрса, тўғри йўлни йўқотишига ёки фарзандининг ўлишига...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх