Тушда чучка курса нима булади

ЧЎЧҚА (ХУК) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чўчқа қувватли бой кишидир, бироқ пастҳиммат ва яхшилиги йўқ бўлади. Тушида чўчқаларни бир ерга тўплаганини ва тарқалиб кетишидан қўрқиб, уларни бўшатмаётганини кўрса, кўп мол йиғишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, чўчқа сақлаш дунё учун яхши, дин учун ёмондир, чунки тушдаги чўчқа ғаму андуҳ бўлади. Тушида чўчқа гўнггидан еяётганини кўрса, судхўрлик молидан ейишини билдиради. Тушда чўчқаларни бир жойдан иккинчи жойга олиб кетаётганини кўрса, дунёвий аҳволи яхши бўлиши ва охиратдаги аҳволи ёмон бўлишига далилдир. Тушида чўчқалар орасида кезиб юрганини кўрса, ҳаромдан топган молига хурсандлигига далилдир.

Айтишларича, тушда чўчқа сутини ичиш ғаму андуҳ ҳамда мусибатни билдиради. Тушида чўчқалар орасида ўтирганини кўрса, душмани ғолиб келишини билдиради. Тушида чўчқа терисини топганини ёки кимдир унга берганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир. Агар чўчқаларга чўпон бўлиб қолганини кўрса, бир гуруҳ дини бузуқ, бадфеълларга раҳбар бўлишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, далада чўчқа билан олишаётганини кўрса, бир пасткаш ва ситамгар одам билан хусуматлашишига далилдир. Тушида чўчқа янги ва суяги ёки терисига эга эканини кўрса, эга бўлган нарсасининг микдорига мувофиқ ҳаром мол топишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сакрамок курса нима булади

САКРАМОҚ (ЖАСТАН) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида бир жойдан сакраганини кўрса, бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтишига далилдир. Агар узоққа сакраганини кўрса, узоқ сафарга чиқишини билдиради. Агар қўлида ёғоч ёки найза борлигини кўрса ва...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...



Фикр қўшиш

Наверх