Тушда сакрамок курса нима булади

САКРАМОҚ (ЖАСТАН) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида бир жойдан сакраганини кўрса, бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтишига далилдир. Агар узоққа сакраганини кўрса, узоқ сафарга чиқишини билдиради. Агар қўлида ёғоч ёки найза борлигини кўрса ва у билан бир жойдан иккинчи жойга сакраганини кўрса, мадад олиши ва ўз мақсадига етишиш учун бир қавмнинг одамларига суянишини билдиради. Агар девордан сакраб, хачир устига минганини кўрса, ҳалок бўлишига далилдир.


Агар том устига сакраганини ва уй қулаб кетиб, ўлганини кўрса, хотинидан жудо бўлишини ва яна қайтиб келишини билдиради.
Агар ердан ҳавога сакраганини, қибла томонга ўгирилганини, шундан сўнг ўзини Ҳарамда, Маккада ёки Мадинада турганини кўрса, буларнинг ҳаммаси а ж қилишини билдиради. Агар бир нотаниш саройдан иккинчи нотаниш саройга сакраганини кўрса, ҳалок бўлишига далилдир. Агар ҳавога сакраганини ва бир қушни ушлаб олганини кўрса, ўз хотинини қўйиб.бошқа хотин олишини билдиради. Агар бирор ёғоч ёки бирорта ҳасса билан бир жойдан иккинчи жойга сакраётганини кўрса, ранж ва андишадан қутулишини ва ишлари тартибга тушишини билдиради.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, бир жойдан ташқарига сакраб чиққанини кўрса, ёмон аҳволдан чиқиб, яхши ҳолатга киришига далилдир. Агар хоҳлаган жойига бемалол сакрай олаётганини кўрса, қуввати ва қодирлиги етарли бўлишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, ёмон жойдан покиза жойга сакраганини кўрса, ёмон аҳволдан яхши ҳолатга ўтишга далилдир. Агар аксинча бўлса, яхши ҳолатдан, ёмон ҳолатга ўтишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда калта найза, найза курса нима булади

КАЛТА НАЙЗА (ҲАРБА) — ҲАРБА — бу калта найзадир. Агар тушида калта найзага эга эканини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир. Агар хотини бўлмаса мол топади. Агар калта найза билан биргаликда бошқа қуролларга ҳам эга эканини туш кўрса, улуғлик ва обрў...

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда хачир курса нима булади

ХАЧИР (УСТУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хачирни кўрса ва у муте ва тобе бўлмаса, бадфеъл одамга далил бўлади. Агар муте (қул) ва тобе бўлса, яхшиликка далилдир. Агар эгарсиз хачирга минганини кўрса ва бу хачирнинг кимники эканини...



Фикр қўшиш

Наверх