Тушда совга, хадя курса нима булади

СОВҒА, ҲАДЯ (ХАДЯ) Мағрибий, (р.а.)нинг айтишича, тушда биров бошқа бир кимсага ҳадя берганини кўрса, агар ҳадя яхши нарса бўлиб, хар икковига лойиқ ва ёқимли бўлса, ҳар икковига ҳам фойда бўлишига далилдир. Агар яхши нарса бўлмаса, ҳар икковига ҳам бир-биридан фойда бўлмайди, балки зиён ва заҳмат бўлади.


Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида бировнинг ҳадя берганини ва бу ҳадя у яхши кўрадиган нарса эканини кўрса, эзгулик ва созликка далилдир. Агар ҳадя у яхши кўрмайдиган нарса бўлса, зиён ва ёмонликка далилдир. Агар тушида кекса киши ёки қари хотин ҳадя берганини кўрса, эзгулик ва фойда кўришига далилдир. Агар ёш йигит ёки ёш аёл ҳадя берганини кўрса, таъбири аксинча бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда аёл курса нима булади

АЁЛ (ЗАН) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги аёл эркак киши учун шодлик ва мақсад бўлади. Қари аёл дунё ва ундаги машғуллик бўлади. Яна кўп аёлларни кўриш шодлик ва мақсад бўлади. Бироқ шодлик аёлларнинг чиройли ва гўзаллиги, семиз ва ориқлиги...

Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...



Фикр қўшиш

Наверх