Ёшлар мадҳияси

Ёшлар мадҳияси

Ёшмиз, дилимизда эзгу аҳд бўлгай,
Ҳар юракда шиддат бўлгай, шаҳд бўлгай!
Юртбошимиз кўрсатган ёруғ йўлда,
Манзилгача йўлдошимиз бахт бўлгай!

Ватан биздан кутмоқда буюк ишлар,
Бу ишончдан жўшар иштиёқимиз!
Бунда жамдир Барчиной, Aлпомишлар,
Кўкси баланд «Ёшлар иттифоқи»миз!

Ҳар кўнгилни чаман этмоқ учун ҳам,
Гуллашайлик, Ўзбекистон ёшлари!
Буюк келажакка етмоқ учун ҳам,
Бирлашайлик, Ўзбекистон ёшлари!

Тўққиз ёшда Қуръонни ёд билган ким?
Энг улуғ муҳаддис — Бухорий бобо!
Етти ёшида “Мантиқ ут-тайр”ни,
Ёд олган ким? Бизнинг Навоий бобо!

Болаликдан асов отни эгарлаб,
Доим зафар қучган Темур бобомиз!
Ўн икки ёшида тахтни эгаллаб,
Юрт бошқарган бизнинг Бобур бобомиз!

Aждодлардек ёруғ юз бўлмоқ учун,
Нурлашайлик, Ўзбекистон ёшлари!
Дунё кўриб қўйсин биз ёшлар кучин,
Бирлашайлик, Ўзбекистон ёшлари!

Бу кун жаҳон майдонида кўп ёшлар,
Бўлмоқдалар аждодларга муносиб!
Улар юртни марралар сари бошлар,
Берунийлар босган изларни босиб!

Юрт байроғин Кубродай маҳкам тутиб,
Юксакларга қадар учган ёшлармиз!
Борадирмиз, турмаймиз бахтни кутиб,
Ҳар жабҳада зафар қучган ёшлармиз!

Дунё билан барча тилда бирма-бир,
Тиллашайлик, Ўзбекистон ёшлари!
Ватан қадрин бирдамлик кўтаргайдир,
Бирлашайлик, Ўзбекистон ёшлари!

Ботиржон Эргашев.



Ўҳшаш маълумотлар

Жонин берган жигарларим

Ватан учун жонин берган жигарларим, Ҳурлик учун қонин берган жигарларим, Хоинларни итдай қирган жигарларим, Унутмайди номингизни она Ватан....

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Вақт нима

Тўғри вақт нима? Эйнштейн мутлақ вақт йўқлигини таъкидлади. Вақт ўзи таъсир қиладиган кучлар тизимига қараб нисбийдир. Бу расман маълумот доираси деб аталади. Сизнинг тизимингизда ўтадиган вақт сизнинг вақтингиз деб аталади....

Дунёдаги энг машҳур вундеркинлар

Геекс махсус одамлардир. Ёшлигидан улар тенгдошлари билан солиштирганда ўзларининг ўхшашлигини кўрсатадилар. Одатда бу ривожланган интеллектуал ривожланишдир. Бола 5 ёшга тўлмаганида, у аллақачон интеллектуал қобилиятларининг ярмига эга. Ва 8 ёшга...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх