Ишониш қийин бўлган ажабтовур табиат мўъжизалари

Ишониш қийин бўлган ажабтовур табиат мўъжизалари

Атрофимизда киши онгини ҳайратда қолдирадиган жуда кўп ғаройиб ҳодисалар бор, бу албатта сайёрамизнинг сон-саноқсиз сирларга бойлигининг далолатидир. Бугун сизни таништирмоқчи бўлган табиат мўъжизаларини кўриб, ҳатто ашаддий скептиклар ҳам мўъжизаларга ишонишни бошласа ажабмас.

Мангу олов шаршараси — АҚШ

Бу ғайриоддий шаршара Ню-Ёркда жойлашган. Сув оқими орқасида яширинган ғор ичида деярли тўхтовсиз аланга ёниб туради. Бу ҳодисани маълум бир шароитларда алангаланадиган табиий газ буғлари билан боғлашади.

Америкалик ҳиндуларда ўчган алангани жонлантирган киши бутун ҳаёти давомида Худонинг марҳаматига сазовор бўлади, деган эътиқод бор.

Магнитли тепалик — Ҳиндистон

Юқорида сурати акс этган тепаликнинг этак қисмига машинада келган киши уни нейтрал ҳолатга ўтказиб қўйса бас, кўтарилиш жуда тик бўлишига қарамай, машинанинг ўзи тепага қараб ҳаракатлана бошлайди.

Одамлар бу сирни тепалик атрофидаги ғайриоддий тортишиш майдони билан тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳеч ким бу ҳодисанинг сабабини аниқлай олмаган.

Ғордаги мусиқа — Чехия

Афсоналар ғорлардаги айланма чалкаш йўллар тубидан чиқадиган орган (мусиқий асбоб)нинг тиниқ товушлари ҳақида гапиради. 1996 йилда олимлар бу жойни топишди ва 9 метр чуқурликдаги ер остида бундай ўлчамдаги асбобни сиғдира оладиган бирорта хона йўқлигига амин бўлишди.

Психологлар оммавий галлюсинациялар назариясини синаб кўриш ниятида ушбу ҳодиса гувоҳлари билан ишладилар. Ҳамма бирдек ушбу катакомбалардаги “ёрқин йўлак” ҳақида гапирарди. Тупроқ намуналари бу жойдаги бундай кўринишларга олиб келиши мумкин бўлган фосфор излари йўқлигини кўрсатди.

Бир қарашда коридор жуда оддий, аммо тез орада қизғиш-тўқ сариқ рангда нур соча бошлайди. Унда сал узоқроқ вақт қолган киши эса “мусиқа” эшита бошлайди.

Тош ўрмон — Хитой

Эҳтимол, бу қадимий мамлакатдаги энг ғайриоддий маскандир. Қуриб қолган денгиз ўрнига оҳактош конларидан ҳосил бўлган тош ўрмон 200 миллион йил олдин пайдо бўлган. Ер қобиғининг тектоник силжиши эса бу ажойиб тош конструкцияларини ҳосил қилган.

Тош ўрмоннинг асосий диққатга сазовор жойи Сифен ғоридир. Ҳар йили августдан ноябргача ер ости дарёси ҳар 30 дақиқада ғор ичида бир неча вақт давом этиб, тезда тарқаб кетадиган шиддатли гирдобни ҳосил қилади.

Ранг-баранг дарё — Колумбия

Йилнинг кўп қисмида Кано-Кристалес дарёси оддий кўринишга эга, лекин ёзда у рангли суратли гиламга айланади-қолади. Бундай ғайриоддий ҳодиса дарёни қизил, кўк, яшил ва сариқ рангларда безаб турган ноёб турли сув ўтларининг гуллаши туфайли содир бўлиши мумкин.

Маҳаллий афсоналар шаршаралар тизмаси остида Ла Можжанна (Сув онаси)нинг хазинаси ётиши тўғрисида сўзлайди.



Ўҳшаш маълумотлар

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Чаноқ-сон бўғими дисплазияси сабаблари ва даволаш сирлари

Чаноқ-сон бўғими дисплазияси – чаноқ-сон бўғими шаклланишидаги туғма бузилиш бўлиб, унинг асорати сон бошчаси чиқиши билан якунланади. Бунда бўғим тўлиқ ривожланмаган ёки бириктирувчи тўқимадан тузилган структур элементлари етарлича бўлмайди. Эрта...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх