Тушда тил курса нима булади

ТИЛ (ЗАБОН) Билгинки, тил туш кўрувчининг тилига далил бўлиб, яхши ва ёмон ишларни юзага чиқарувчидир.
Ибн Сирин айтадики, агар киши ҳеч қандай хусумациз тилининг кесилганини ва нуқсонли бўлиб қолганини кўрса, ҳужжат кўрсатиш ва исбот пайтида тили боғланиб қолишига далилдир. Агар тилининг энига ёки узунига зиёда бўлиб қолганини кўрса, ҳужжат ва исбот пайтида тили равон бўлишига ва зафар топишига далилдир.

Кирмоний айтадики, киши тилининг иккита бўлиб қолганини кўрса, Ҳақ таъоло унга илм ва донолик ато қилишига далилдир. Агар сўзламаслик учун ўзи ўзининг тилини кесганини кўрса, ёмон сўзларни айтмасликни ва гапирмасликни ихтиёр қилишига далилдир. Агар тилидан ёмон хато содир бўлганини кўрса, Худо рози бўладиган сўз айтишига далилдир. Агар бирор кимса унинг оғзига тил қўяётганини кўрса, сўзлашда кимдир унга қувват бўлишига далилдир. Агар бирор кимсанинг тилини сўраётганини кўрса, ўша одамдан илм ва дониш ҳосил қилишига далилдир.


Жобир айтадики, агар киши тилининг гунг бўлиб қолганини кўрса, дин ва дунёсининг бузилишига далилдир. Агар бир дарвишнинг тилини кесиб олганини кўрса, дарвишга бирор нарса бериши ва унинг тилини тийиб қўйишига далилдир. Агар аёлларнинг тилини кесганини кўрса, унинг сири очилишига далилдир. Агар тилини оғзида маҳкам тутганини кўрса, хатоси ёки қарзини инкор қилишига далилдир.

Дониёл алайҳиссалом айтадиларки, тили кучли ва қалин бўлганини кўрса, мунозарага уста, сўзга чечан бўлишига ва душман устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар тилининг узун бўлиб қолганини кўрса, қўпол ва ёмон сўзловчи бўлишига ва одамларни ранжитишига далилдир. Агар тилининг оғизда айланиб қолганини кўрса, хор ва бемор бўлишига далилдир. Агар тилининг яра бўлганини кўрса, бирор кишига бўҳтон қилиши ёки бирор кимсага ёлғондан гувоҳлик беришига далилдир. Агар тилидан мўйлар чиққанини кўрса, тили туфайли бало ва кулфатга учрашига далилдир. Агар тилининг шиш пайдо қилганини кўрса, тилининг шишига мувофиқ сўзи орқали мол топишига далилдир.

Исмоил Апгас айтадики, агар киши тилининг узун бўлиб қолганини кўрса, бирор киши уни ғийбат қилиши ёки дашном беришига далилдир. Агар тилининг осилиб қолганини ва икки шохга бўлиниб қолганини кўрса, одамлар орасида мунофиқлик қилишига далилдир. Агар оғзида тили умуман йўқлигини кўрса, барча машғулотлардан қўл ювиши ва душман унга ёпишиб қолишига далилдир. Агар тилининг учи кесилгани ва гапиролмай қолганини кўрса, унинг ишлари кўпроқ вакили томонидан амалга ошишига далилдир. Агар тили қуриб қолганини кўрса иши оғир бўлишига далилдир.

Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги тил беш нарсани билдиради: ҳикматни; раёсатни; таржимонликни; ҳожатни; далилни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда улмок курса нима булади

ТУШДА ЎЛМОҚ (МУРДАНДАРХОБ) Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга кўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх