Тушда денгиз курса нима булади

Ибн Сирин: У ҳайбатли ва кучли султондир. Шунингдек, подшоҳ, солиқ йиғувчи, ҳоким, олимлар ва аслзодалар каби халқ устидан ҳукмронлик қилувчи кишиларга ишорадир. Баъзан денгиз дунё ва унинг дахшатларига далолат қилади.


Денгиз мавжи тўлиб-тошган бўлса, фитнага далолат қилади. Денгиз балиғи дунёдаги каттаю кичикка берахм бўлган ҳатокор одамлардир. Денгиз жонзотлари дунёнинг раислари, рахбарлари ва яхши ёмон халқларидир. Денгиз тўлқинлари ҳаёт белгисидир. Ким тушида ўзини денгизда кўрса, ёки унга денгиз кўринса, туш кўрувчи касал бўлса, касали кучаяди. Агар ўша касал одам тушида сувга чўкиб кетса, ўнгида шу касаллиги орқасидан ўлади. Агар туш кўрувчи касал бўлмаса, подшоҳ олдига киради. Башарти бу ёз ойлари ёки денги тинч пайтида бўлса. Денгизда сузиш, қай даражада сузишига қараб илмдаги ҳаракатдир. Олимлар билан бирга бўлиб, тижорат ва молда кенгчиликка эшишдир.


Денгизга ғарқ бўлиб ўлса, дини фасод бўлиб, ўйлаган мақсадига эриша олмайди. Қиш ёки совуқ кунлари денгизда бўлиб, тўлқин пайдо бўлганда сузиб юрса, султон томонидан унга бир бало етади. Мазкур бало қамоқ, азоб, сув тўпланиш касали, ёки ҳалок қилувчи фитна бўлиши мумкин. Агар шу пайт чўкиб кетса, ўнгида ўз турар жойида қатл қилинади. Ким денгиз сувидан қанча ичса, султондан шунча мол олади. Ёки дунёдан шунча касб қилади. Ким денгиз тубига тушиб, унинг қаъридаги лой ёки балчиққа етса, улуғ подшо томонидан унга ташвиш етади. Ким денгиз ёки анҳорни бошқа томонга бурса, ҳавфу ташвишларини буриб, ундан саломат бўлади. Ким денгиз кечиб юрганини кўрса, подшоҳнинг ҳизматига киришиб, кўп яхшиликка етишади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бармоклари билан юлмок курса нима булади

Ибн Сирин: У тушда ўнгдаги таъмага далолат қилади. Агар юлувчининг қўлида гўшт кўрса, яъни тушида кимнидир бармоқлари билан мижиб гўштини юлиб олса, таъма қилган нарсасига эришади. Агар думбасини юлиб олса унга ҳиёнат қилади. Ким тушида қулни сотса...

Тушда кувват курса нима булади

Ибн Сирин: Ким тушида қуввати ошиб агар тушида шу билан бирга яхшиликка далолат қиладиган нарсани ҳам кўрса, унинг бу қуввати диний ишларига ҳос. Агар ундай бўлмаса, унинг бу қуввати дунёвий ишларидир. Айишларича тушдаги қувват заифликдир....

Тушда шиппак, тапочка курса нима булади

Ибн Сирин: Ким сафарда киядиган шиппакни кўрса, ўзи сафарга чиқади, ёки тушда унга шерик бўлган одам чиқади. Ёки у учун мол сафар қилади. Буларнинг бари тушда уни кийиб юришга боғлиқ. ...

Тушда ваъда килмок курса нима булади

Ибн Сирин: Ким тушида чиройли ваъда қилса, ўнгида унга йўлиқувчидир. Агар душмани унга яхши ваъда қилса, душманидан унга ёмонлик етади. Агар душмани унга ёмон нарса ваъда қилган бўлса, душманидан ёки бошқадан унга яхшилик етади....

Тушда сотувчи ва олувчи курса нима булади

Ибн Сирин: Сотувчи ва олувчилар ҳар хил бўлиб, ким ўзини бирор нарсани сотаётган ёки сотиб олаётган ҳолда кўрса, музтар ва муҳтож бўлади. Ким яхши нарсани сотаётганини кўрса, ташвиш, изтироб, ҳавф ҳатарга йўлиқиб, шу билан нажот ва зафарни умид...



Фикр қўшиш

Наверх