Тушда райхон курса нима булади

РАЙҲОН Тушда райҳоннинг яшил ва хушбўй эканини кўрса, фарзандга далил бўлади. Тушида райхонни ердан юлиб олганини кўрса, йиғи ва ғамга далолат қилади.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда райҳонни ўз жойида кўрса, туш эгасининг яхши ишлари амалга оширишига далилдир.


Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда райҳонни кўрмоқ агар хушбўй бўлса, туш соҳибининг яхши ишларни қилиши ва хайрли ишлар томон тавфиқ топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги райҳон етти нарсага далилдир: хотинга; канизакка; дўстга; фарзандга; яхши сўзга; илм мажлисига ва яхши ишга.

РАЙҲОН (ШОҲИСПАРҒАМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги райҳон кўм-кўк, тоза ва хушбўй бўлса, улуғликка далил бўлади. Агар сариқ ва қуриган бўлса, беморликка далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги райҳон олти нарсани билдиради: иззат ва улуғликни; фарзандни; дўстни; ёқимли сўзни; илм мажлисини; яхши ном; мақтов ва мадҳни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх