Тушда шох (дарахт шохи) курса нима булади

ШОХ (ШОХ) (Дарахт шохи) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шох фарзандлар, ака-укалар ва қариндошлар бўлади. Агар тушда дарахт шохини зич ва кўп ҳолда кўрса, кариндош-уруғлар кўпаяди, аксинча кўрса, қариндош-уруғлар кам бўлади. Тушида ўзига қарашли дарахтнинг шохини синдириб олганини кўрса, ўз яқинини ўзидан узоқлаштиришига далилдир. Агар дарахтнинг шохи камайганини кўрса, қариндошларидан бирининг ўлимига далилдир. Агар тушида хурмо шохини яхши кўрса, фарзанд туғилишига далилдир.


Агар тушида тоза ва нозик дарахт шохини берганларини, берган киши эса таниш эканини кўрса, ўша кишидан шох миқдорига мувофиқ хайру манфаат кўришига далилдир. Агар шох нозик ва қуриган бўлса, унга ҳеч нарса етмаслигига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида унга аччиқ мева қилувчи дарахт шохини берганларини кўрса, ўша берган одамдан унга ғам в а андуҳ етишига далилдир, агар ширин мевали дарахт шохи бўлса, хайру манфаат топишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда узук курса нима булади

УЗУК (АНГУШТАРИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, нақшли чиройли узукни кўрса, узук соҳибидан унга хайрият ва яхшилик етишига далилдир. Агар бир киши унга узук бериб, узукка муҳр қилишини сўраса, нимаики унга лойиқ бўлса, ўшани топади, яъни...

Тушда уруглар, уруг экмок курса нима булади

УРУҒЛАР (ТУХМҲО) Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги уруғлар, агар нордон, аччиқ ва нохуш бўлса, буларнинг ҳаммаси ғам ва андишага далолат қилади. Бироқ таъми ширин ва ёқимли бўлса, озгина фойдага далилдир....

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх