Болаларда асакридоз – сабаблари, белгилари, асоратлари, ташхислаш ва даволаш усуллари

Болаларда асакридоз – сабаблари, белгилари, асоратлари, ташхислаш ва даволаш усуллари

Болаларда аскаридоз – паразитар касаллик бўлиб, болаларга юмалоқ чувалчанг – аскаридаларнинг юқиши натижасида келиб чиқади. Болаларда аскаридоз ҳолсизлик, иситма, маҳаллий аллергик реакциялар, йўтал, абдоминал ва астеновегетатив синдромлар, ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар, ҳамда тана вазни камайиши каби белгилар билан намоён бўлади. Болаларда аскаридоз диагностикаси клиник-эпидемиологик натижалар, умумий қон анализи, серологик текширувлар, гелмент тухумларини аниқлаш учун нафас текширувларни ўз ичига олади. Аскаридоз ҳолатини даволаш учун болаларга антигелмент препаратлар буюрилади.
Аскаридоз – гижжа инфекциялари орасида (гелментозлар) энг кўп тарқалган паразитар касалликлардан бири ҳисобланади. Касалликни юмалоқ чувалчанглар туркумига кирувчи Асcарис лумбриcоидес келтириб чиқаради. Асосий касалланадиган организм – кичик ёшдаги болалар ҳисобланади.

Болаларда аскаридоз қўзғатувчиси – инсон аскаридаси ёйсимон шаклда, оқиш-пушти рангли ва анча катта ўлчамга эга бўлади (урғочи аскарида узунлиги – 40 см.гача, эркаги эса – 25 см.гача етиши мумкин). Аскарида бола организмида турли хил аъзоларда паразитлик қилиши мумкин. Аммо, паразит ўз ҳаёт фаолиятини асосан ингичка ичакда ўтказади. Болаларда аскаридоз касаллиги антропоноз геогельминтоз гуруҳига киради: гельминтнинг ягона биологик хўжайини инсон ҳисобланади, тухумларнинг етилиши эса тупроқда амалга ошади.
Болаларда аскаридоз сабаблари ва патогенези
Аскарида тухумлари тупроққа касал инсон организми томонидан тушади. Етилган аскаридалар ташқи муҳитда яшаш қобилиятига эга эмас, уларнинг тухумлари эса тупроқ бир неча йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин. Болаларнинг аскарида билан зарарланиши фекал-орал йўл билан амалга ошади, яъни бола аскарида тухумларини ютган вақтида юқади.

Касалликнинг энг кўп тарқаладиган вақти баҳор-ёз мавсумидир, чунки бу вақтда болалар санитария-гигиена қоидаларига кам амал қиладилар, тупроқ ва ўт ўланлар билан кўп контактда бўлади (сайр қилиш вақтида, болалар қумли майдончасида ўйнаган вақтида), ҳамда ёз ойларида болалар мева-сабзавот маҳсулотларини, кўкатларни кўп истеъмол қилади ва қайнатилмаган сув ичишлари мумкин.
Аскариданинг ҳаёт сикли бир неча даврларни ўз ичига олади. Ичакка тушган аскарида етилган аскарида тухумларидан личинка чиқади, бу личинка ичак шиллиқ қаватларидан ўтиб дарвоза венасига тушади ва қон оқими билан бирга ҳаракатланиб жигар, ўт қопи, юрак ўнг қоринчаси, ўпка ва бронхларига тарқалади. Бола йўталган вақтида балғами билан личинкалар оғиз бўшлиғига ўтади ва личинкалар сўлак орқали қайта ютади, личинкалар яна ичакка тушади ва бу вақтда улар жинсий кўпайиш қобилиятига эга бўлади.
Аскарида тухуми бола организмига тушиб то етилгунга қадар 2,5-3 ой вақт ўтади, бу муддат касалликнинг эрта миграцион босқичи деб юритилади. Кечки ичак босқичида аскаридалар етилган ва жинсий кўпайиш қобилиятига эга бўлади. Бир сутка давомида урғочи аскарида 250.000 тагача етилмаган тухумлар қўйиши мумкин ва улар нажас орқали бемор организмидан ташқи муҳитга чиқарилади.
Етилган аскаридаларнинг яшаш муддати 12 ойдан ошмайди – сўнгра улар нобуд бўлади. Янги личинкалар авлоди ўша организмнинг озида ривожлана олмайди, аскаридоз даволанмаган ҳолатда ҳам 1 йил ичида бутунлай йўқолиб кетади, албатта шу вақт ичида бола қайта зарарланмаса (аутореинвазия).
Болаларда аскаридоз белгилари
Болаларда аскаридоз кам миқдорда юққан бўлса, яширин ҳолда кечиши мумкин. Баъзида аскаридоз белгилари яққол намоён бўлади, бола зарарлангандан кейин 1 ҳафта давомида интоксикацион ва аллергик белгилар юзага чиқади (эрта миграцион босқичда).
Болада умумий ҳолсизлик, тана ҳарорати кўтарилиши (38 C гача ошиши мумкин), тўш ортида оғриқ, аллергик тошмалар ва тери қичишиши, қуруқ ёки шиллиқ балғамли йўтал, баъзида плеврит белгилари кузатилиши мумкин. Касаллик давомида бола жигари, талоқ ва лимфа тугунлари катталашиши ҳам келиб чиқади (гепатоспленомегалия).
Аскаридоз ичак босқичида – ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади, ошқозон кислоталик муҳити камайиши ва ферментлар фаоллиги пасайиши, овқат маҳсулотлари ҳазм бўлиши қийинлашуви, озуқавий маҳсулотлар сўрилиши қийинлашуви юзага чиқади.
Бола доимий қорин оғриши (абдоминал синдром), иштаҳанинг пасайиши, баъзида овқат маҳсулотлари таъсирида кўнгил айниш, сўлак ажралишининг кўпайисси, айрим маҳсулотларни кўтара олмаслик, метеоризм (қорин дам бўлиши), ич кетиши, тана вазнининг пасайиши, тез-тез шамоллаш каби ҳолатлардан азият чекади.
Болаларда аскаридозга хос бўлган нерв тизими билан боғлиқ муаммолардан (астеновегетатив белгилар) – тез чарчаб қолиш, хотиранинг пасайиши, қўзғалувчанлик, уйқу безовталиги, вестибуляр камчиликлар, гиперкинез ва эпилептик талвасалар юзага чиқиши ҳам мумкин.
Болаларда аскаридоз асоратлари
Болаларда аскаридоз ўзидан кейин қоладиган асоратлар қолиши билан хавфли ҳисобланади. Аскарида личинкалари турли хил аъзолар ва қон томирлар деворида механик ўзгаришлар, ўчоқли ёки кам ҳажмли қон қуйилишлар, яллиғланиш инфильтратлари, жигар, ичак, ўпка тўқимаси перфорацияси ва микронекроз каби ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Аскаридаларнинг личинкалари ва етилган шакллари ҳаёт фаолияти маҳсулотлари организмга кучли токсик ва аллергик таъсир кўрсатади. Болаларда аскаридоз организм умумий сезувчанлиги ва яққол намоён бўладиган маҳаллий аллергик реакциялар келиб чиқишига сабаб бўлади, оғир ҳолатларда эшакеми ва асматик бўғилиш ҳам юзага чиқиши мумкин.
Болаларда аскаридоз оқибатида дисбактериоз ривожланиши, иммун тизими пасайиши, турли хил инфекциялар юқиш эҳтимолини ошириб юбориши мумкин. Педиатрия соҳасида аскаридоз ҳолатлари профилактик эмлашларга қарши кўрсатма бўла олади. Чунки бундай ҳолатларда вакциналарнинг самараси пасайиб кетади.
Аскаридаларнинг кўплаб юқиши ва ривожланиши натижасида болаларда механик ёки обтурацион ичак тутилиши, ўт йўллари ва чувалчангсимон ўсимта обтурацияси келиб чиқади.
Бунинг натижасида механик сариқлик, ўткир аппендицит белгилари, холангит, холесистит, панкреатит ривожланиши мумкин. Аскаридознинг эндемик ўчоқларида касалланган болаларда оғир кечувчи пневмония (зотилжам) кўринишида асоратланиши ва унинг оқибати ўлим билан тугаши ҳам мумкин.
Аскаридоз диагностикаси
Болаларда аскаридоз касаллигининг эрта босқичлари клиник-эпидемиологик маълумотлар ва қўшимча белгилар: умумий қон таҳлилида лейкоцитоз ва эозинофилия ҳолати, балғам микроскопик текширувида паразит личинкалари топилиши, ўпка рентгенограммасида эозинофил инфильтрат соялари кўринишига асосланиб қўйилади.
Аскаридоз диагностикасида серологик текширув усуллари (аскарида тирик личинкаларига бўлган реакция, аскаридага қарши антитело гемагглютинацияси реакцияси ва бошқалар) ҳозирги кунда кенг тарқалмаган.
Болаларда аскаридозни аниқ ташхислаш бола зарарланганидан сўнг 3 ой ўтиб аниқлаш мумкин, бунда аскарида личинкалари етилган, жинсий кўпайиш қобилиятига эга ва ичак босқичига ўтган бўлади. Бундай ҳолатда паразит тухумларини аниқлаш мақсадида нажас лаборатор текширувлари ўтказилади.
Баъзи ҳолатларда аскариданинг етилган шакллари ичак ва кўкрак қафаси соҳасини рентгенография текшируви орқали кўриниши ҳам мумкин. Бундан ташқари эндоскопик текширувлар ва жарроҳлик аралашуви ҳам аскаридоз касаллиги диагностикасида аниқ маълумотлар беради (болалар гастроэнтерологияси бўлимларида амалга оширилади).
Болаларда аскаридоз давоси
Аскаридоз ташхиси қўйилган болаларда антигелмент медикоментоз даво муолажалари ўтказилади. Препарат тури ва унинг дозаси педиатр ёки болалар инфекционисти томонидан буюрилади. Бунда касалликнинг оғирлик даражаси ва босқичи инобатга олинади.
Аскаридознинг эрта миграцион босқичида десенсибилизацияловчи ва антигельминт воситалар қўлланилади (тиабендазол ёки мебендазол препаратлар, улар нематодаларга қарши кенг спектрда таъсир кўрсатади). Ўпкадаги муаммоларни бартараф этиш учун бронхолитик ва кортикостероид воситалар буюрилади.
Болаларда асакаридознинг ичак босқичида шифокор кўрсатмасига биноан: левамизол – бир маротаба қабул қилишга; пйрантел – бир маротаба қабул қилишга; пиперизин, мебендазоле – 2 ёшдан катта болаларга, айниқса кўп миқдорда паразит юққан вақтда буюрилади.
Ушбу воситалар билан даволанганда, даво самараси – 80-100 % ни ташкил этади. Даво муолажалар олиб борилганидан сўнг 1 ой ўтиб бола қайта текширувлардан ўтказилади. Бу муолажаларни тайинлашда шифокор-гелментолог боланинг индивидуал ҳолатидан келиб чиқиб танлайди.
Болаларда аскаридоз оқибати ва профилактикаси
Аскаридоз касаллиги болаларда асоратсиз кечган ҳолатларда антигелмент препаратлар ёрдамида тўлиқ даволанади ва болада ҳеч қандай асоратлар қолмайди. Касаллик асоратланадиган бўлса, келиб чиқадиган ўзгаришлар оғирлик даражасига эътибор қаратилади.
Болаларда аскаридознинг бирламчи профилактикасида бола шахсий гигиена қоидаларига риоя этиши бўлса, иккиламчи профилактикасида – умумий санитар-гигиеник чора тадбирлар ўтказиш ишлари олиб борилади (тупроқ ва сув ҳавзаларини нажас билан ифлосланишдан сақлаш, аскаридоз билан зарарланган болаларни аниқлаш ва уларни даволаш, аҳолини огоҳлантириш).



Ўҳшаш маълумотлар

Болаларда пневмония касаллиги сабаблари ва даволаш сирлари

Болаларда пневмония – ўпка паренхимасининг барча структур функционал бирлигида кечадиган ўткир инфекцион яллиғланишли касаллик. Пневмония болаларда интоксикация белгилари, йўтал, нафас етишмовчилиги каби белгилар билан кечади. Болаларда пневмония...

Болаларда аппендицит сабаблари ва даволаш сирлари

Аппендицит – аппендикснинг ёки кўричак чувалчангсимон ўсимтасининг яллиғланиши. Кўп ҳолларда чувалчангсимон ўсимта ингичка ичакнинг йўғон ичакка ўтиш жойида жойлашади. Аммо, айрим инсонларда чувалчангсимон ўсимта жигар остида, кичик чаноқда ва йўғон...

Болаларда гломерулонефрит- сабаблари, белгилари, даволаш ва олдини олиш усуллари

Болаларда гломерулонефрит – буйрак коптокчаларининг ўткир ёки сурункали инфекцион-аллергик яллиғланиш касаллиги. Болаларда ўткир гломерулонефритга учлик белгиси хос: пешоб (олигурия, анурия, гематурия, протеинурия), шиш ва гипертензия. Сурункали...

Болаларда ич кетиши (диарея) сабаблари ва даволаш сирлари

Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг ичаклардан тез ҳаракатланиб ўтиб кетишидир. Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг...

Болаларда анемия ёки камқонлик сабаблари ва даволаш сирлари усуллари

Камқонлик – қонда гемоглобин миқдорининг нормадан паст бўлиши, энг кўп тарқалган патологиялардан бири. Кўпгина ёш оналар бу патология ҳақида яхши билишади, чунки уларнинг ҳар иккидан бири ушбу ҳолат билан ҳомиладорлик вақтида дуч келишган. Болаларда...



Фикр қўшиш

Наверх