Тушда юрак курса нима булади

ЮРАК (ДИЛ) Билгинки, юрак тан шаҳрининг подшоҳидир, тан унинг фармони билан барқарор, юрак ақлнинг хазинасидир.
Ибн Сирин (р.а.) айтади: Тушда юракни кўриш ўзига тегадиган молу давлатни жамлашдир. Юраги танидан ташқарида бўлса, яхшилик ва созликка далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: (Аллоҳ) ҳузурида фақат У изн берган кишиларнинг шафоати (оқлови)гина фойда берур. То қачонки, (изн берилиб) дилларидан қўрқув кетказилгач, улар (бир-бирларига): Парвардигорингиз нима деди (изн бердими)? деб (савол қилишиб), Ҳақни (айтди, шафоатга изн берди), У олий ва буюк зотдир, деб (жавоб қилурлар) (Сабаъ сураси, 23-оят). Юраги дилтанг бўлганини кўрса, ишларнинг оғирлашувига далилдир. Юраги шод эканини кўрса, ишлари юришига далилдир. Юрагини қўлида кўрса, бемор бўлишига далилдир. Юрагини икки қўли билан ушлаб турганини кўрса, ишлари яхши бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтади: Юраги оғриётганини кўрса, моли зиёда бўлишига далил бўлади. Юрагининг кўзлари очилганини кўрса, икки дунё ишларига ҳарис ва рағбат кўрсатувчи бўлишига далилдир. Юрагидан қон оқаётганини кўрса, номақбул ишлардан қайтиши ва Худога тавба қилишига далолат қилади.
Юрагидан сафро чиқаётганини кўрса, беғам бўлади. Юрагидан гавҳар чиққанини ва бу гавҳар оғиз орқали ташқарига чиққанини кўрса, диёнациз бўлишига далилдир. Чиққан гавҳарни ердан олса ва яна еса, динга қайта киради.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтади: Юрагининг пора-пора бўлганини кўрса, юрагининг ҳар хил ҳою ҳаваслар билан машғул бўлишига далилдир. Юраги равшан ва мунаввар эканини кўрса, диннинг соғломлигига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтади: Тушдаги юрак ўн нарсага дадолат қилади: молга; раҳбарликка; фарзандга; шижоатга; олижанобликка; ҳирсга; қувватга; ғалабага; шаҳватга; ўз ҳолини пинҳон тутишга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда киёмат курса нима булади

ҚИЁМАТ (РУСТАХEЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, қиёмат бўлганини кўрса (Қиёмат бўлишига иймон келтирамиз ва уни тасдиқ этамиз), Аллоҳ таъоло ўша диёрда адолатни ёйишига далилдир. Агар ўша диёр подшоҳи золим бўлса, уларга офат ва бало юборилишини...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх