Тушда сабал курса нима булади

САБАЛ (САБАЛ) Ибн Сириннинг айтишича, агар кўзида сабал борлигини ва нарсаларни кўрмаётганини кўрса, кўзнинг кўрмаслиги микдорида динида нуқсон пайдо бўлишига далилдир, хусусан, кўзи қора бўлса. Агар кўк кўзли бўлса ва тушида сабали борлигини кўрса, бидъат йўлида эканига далилдир.


Агар шаҳло кўзли бўлса ва сабал борлигини кўрса, фарзанди бемор бўлиши ёки фарзанди ўзидан узоқлашмоқчи эканига далилдир. Агар кўзидан сабал пардаси олинганини ва кўзлари яхши бўлиб қолганини кўрса, бир олим қўлида тавба қилиши, ўша олим уни дин йўлига киргизиши ва тақводор бўлишига далилдир. Бошқа таъбирчиларнинг айтишларича, фарзанди беморликдан шифо топишига, агар ғурбатда бўлса, соғ-саломат қайтишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда куз курса нима булади

КЎЗ (ЧАШМ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги кўз узоқни кўрувчи киши бўлиб, у орқали ҳидоят йўлини топади. Кўк кўз бидъатдир, шаҳло, кўз фарзанд бўлади. Агар тушида кўр бўлиб қолганини кўрса, тўғри йўлни йўқотишига ёки фарзандининг ўлишига...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх