Тушда имомлик килмок курса нима булади

ИМОМЛИК ҚИЛМОҚ (ИМОМАТ КАРДАН) Агар тушида бирор қавмга имомлик қилганини кўрса ва у қавмнинг имоми йўқ бўлса, бу ўша қавмнинг улуғи бўлишйга ва барча унга тобе бўлишига далилдир. Агар катта жамоатнинг намозга йиғилганини кўрса ва жамоат унга қараб: Бизга имомлик қилгин, — деса ёки: Подшоҳ бизга имомлик қилишингни буторди, — деса, у олдинга чиқиб имомлик қилганини кўрса, унинг ўша диёрда амир ёки ҳоким бўлишига ва ўша диёрда адолат ва ростлик билан иш тутишига далилдир. Агар бу ҳол қиблага қанчалик тўғри туриши ва намозни рукуъ ва сужудларини тўла тамом қилишларига боғликдир. Агар намознинг бирор нарсасини кам қилганини кўрса, намозда нуқсонга қанчалик йўл қўйганига қараб халққа жабр-зулм қилишига далил бўлади.


Ибн Сирин (р.а.) айтадики, агар бирор кимса имомлик қилаётганини кўрса ва у ўтирган ҳолда бўлса, касал бўлишига далилдир. Агар ёнбошлаб ётган бўлса ва намозда бирор нарса ўқиётганини кўрса, тезда вафот топишига ва ўша қавм унга жаноза намози ўқишига далилдир. Агар тушда бирорта имомни қўрса, ўша имомнинг улуғлиги ва шарафига мувофиқ обрў-эътибор топишига далилдир. Агар имом билан бирор уйга борса, ёки имом унга бирор нарса берса ёки имом билан таом еса, ўша нарсаларнинг миқдорига мувофиқ қайғу ва ғам тортишига далилдир.
Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, имом билан жиҳодда юрганини кўрса, давлат ва вилоятда ўша имом билан шерик бўлади. Бу шериклик бирор масжсада ёки бирор қишлокда ёки бирор шаҳарда бўлиши мумкин.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, имом ўзида ортиқча бирор нарсани кўрса, унинг улуғлиги ва обрўсининг зиёда бўлишига далилдир. Агар ўзида нимаики нуқсон кўрса, молида, неъматида нуқсон юз беради.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда имомлик қилмоқ олти нарсани билдиради: ҳокимликни; адлу инсоф билан подшоҳлик қилишни; илмни; яхши ишга қасд қилишни; фойдани ва душмандан омон бўлишни.

Агар бирор имом тушида зино қилганини кўрса, заифлар гуруҳига ҳоким бўлишини билдиради. Агар имом осмондан тушиб бирор қавмга имомлик қилганини кўрса, ўша замин аҳлига раҳмат ёғилишига далилдир. Агар ўликка жаноза намозини ўқиётганини кўрса, подшоҳдан амал топишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда зулм килиш курса нима булади

ЗУЛМ ҚИЛИШ (ЗУЛМ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда ўзига зулм қилинганини кўрса, зулм қилувчига нисбатан зафар топишига далилдир. Агар тушида ўзи бирор кишига зулм қилганини кўрса, ўша киши бунинг устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар...

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...



Фикр қўшиш

Наверх