Тушда хуроз курса нима булади

ХЎРОЗ (ХУРУС) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хўрози борлигини ва бу хўроз ўз мулки эканини кўрса, Ажам халқидан бўлган бир қулзода унга қаҳр қилишини билдиради, борди-ю, хўрозни сўйиб юборганини кўрса, қулзода устидан зафар топишига далилдир. Тушида хўроз билан жанг қилаётганини кўрса, ажамлик киши билан жанжаллашига далолат қилади. Агар хўроз ўзига зиён етказганини кўрса, ажамликдан зарар етишига далилдир. Тушида хўроз боласини топиб олганини кўрса кичкина ғулом ёки канизакдан бир ўғил туғилишига далилдир.

Тушида хўроз қичқираётганини эшица, яхшилик эшитишига далилдир. Агар хўрознинг ўзига сакраб, тепганини туш кўрса, бировдан ғаму андуҳ етишига далилдир. Тушдаги хўрознинг мояги ғуломни билдиради. Тушида кимдир унга жўжа хўроз берганини кўрса, унга бир ғулом бағишлашларига далилдир.
Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида хўрози борлигини кўрса, ўғил туғилади ёки муаззин билан суҳбат қуришига далилдир. Чунончи, Расулуллоҳ (с.а.в.) буюрадилар: Хўроз менинг яхши кўрганимдир, чунки у одамларни намозга чақиради.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушида хўроз гўпггини еганини кўрса, мартабали бир одам фарзанди устидан ғолиб бўлишини билдиради. Тушида хўрознинг тухумини топиб олганини ва синдирганини кўрса, улуғ ёки оддий одам устидан ғалаба қилишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда хар-хил касалликлар курса нима булади

Ибн Сирин: Ким тушда ҳолдан тойдирувчи турли совуқ касалликларга дучор бўлса, Аллоҳ буюрган фарзларга ва турли хақлардан иборат вожибларга бепарво бўлади. Хароратли касаллитлар таъвилда подшоҳ томонидан келадиган ташвишдир. Ким тушида суюқлиги...

Тушда бармоклари билан юлмок курса нима булади

Ибн Сирин: У тушда ўнгдаги таъмага далолат қилади. Агар юлувчининг қўлида гўшт кўрса, яъни тушида кимнидир бармоқлари билан мижиб гўштини юлиб олса, таъма қилган нарсасига эришади. Агар думбасини юлиб олса унга ҳиёнат қилади. Ким тушида қулни сотса...

Тушда сотувчи ва олувчи курса нима булади

Ибн Сирин: Сотувчи ва олувчилар ҳар хил бўлиб, ким ўзини бирор нарсани сотаётган ёки сотиб олаётган ҳолда кўрса, музтар ва муҳтож бўлади. Ким яхши нарсани сотаётганини кўрса, ташвиш, изтироб, ҳавф ҳатарга йўлиқиб, шу билан нажот ва зафарни умид...

Тушда денгиз курса нима булади

Ибн Сирин: У ҳайбатли ва кучли султондир. Шунингдек, подшоҳ, солиқ йиғувчи, ҳоким, олимлар ва аслзодалар каби халқ устидан ҳукмронлик қилувчи кишиларга ишорадир. Баъзан денгиз дунё ва унинг дахшатларига далолат қилади....

Тушда емок ва ичмок курса нима булади

EМОҚ ВА ИЧМОҚ (ХУРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда ҳар қандай ёқимли ҳидга эга бўлган емишдан истеъмол қилиш яхшилик ва шодлик бўлади, ҳиди нохуш бўлса, ёмонликка далилдир....



Фикрлар 1

Азиза
Котта рахмат узимга керакли жовобни билиб олдим.
26 марта 2021 18:30

Фикр қўшиш

Наверх