Жинсий алоқа сирлари, аниқ тавсия ва маслаҳатлар

Жинсий алоқа сирлари, аниқ тавсия ва маслаҳатлар

Эркак ва аёлнинг жинсий алоқага бўлган муносабатининг фарқи шундаки, эркак киши алоқа якунида лаззатланиши шарт. Акс ҳолда, қониқмаслик унга жисмоний ноқулайликлар келтиради. Шунинг учун эр-хотин орасида алоқа сифати учун эркак маъсул бўлса, эркакнинг қониқиши учун аёллар маъсулдирлар.

Аёллар турмушга чиқиб албатта эрига доим жозибадор ва ёқимли бўлишни хоҳлайдилар Бола-чақа, уй-рўзғор ўз йўлига, лекин эр-хотин орасидаги яқин (интим) муносабатлар оилавий бахт учун керакли манбадир.
Қадимдан Японияда гейша сирлари барчани қизиқтириб келган. Нега гейшалар эркакни шунчалик бахтли қила оладилар? Нега эркак ўзини гейша олдида ҳақиқий ва кучли ҳис эта олади? Бу саволларга жавоб ҳозир олдин сигари сир эмас.
Демак гейша сирлари:
1. Гейша эркакни нафақат жинсий алоқа давомида, балки оддий суҳбат давомида ҳам бахтиёр эта олиши керак.
Бунинг учун аёл киши ўқимишли, эркак психологиясидан ва ўз эрининг феъли ва қизиқишларидан хабардор бўлиши, ҳаётга қизиқувчанлиги билан ажралиб туриши керак. У билан қайсики мавзуда суҳбат қурманг, қизиқарли маълумот олиб, суҳбатдан мамнун бўлишингиз аниқ бўлади.
2. Гейша ҳаёт гўзаллигини кўра билади.

Гейшаларни кичиклигидан тарбия қилиш чоғида уларни ҳаёт гўзаллигини кўра билишга ўргатадилар. Ҳар бир аёл кундалик ҳаётдаги гўзалликларни кўра билиб, уни эрига кўрсата билиши керак. Майин таббассум ила қуёш ботишини кузатиш, ёмғир томчиларини мусиқа эшитгандек лаззатланиб тинглаш, эрининг айтиб бераётган қизиқарли воқеаларга ҳақиқий қизиқиш билан, ҳазил ва ғаройиботларга табассум қила муносабат қилиши, ҳайратлана олиши аёлнинг дунёни гўзаллигини кўра олиш қобилиятини кўрсатади.
3. Ниҳоят жинсий алоқада ёқимли шерик бўлиш.
Албатта ҳар бир аёл авалламбор ўз эри учунгина ёқимли бўлади. Демак, эридан унга нима ёқиши ва ёқмаслиги ҳақида сўраб, бирга бўлганда унинг диди ва хоҳишига яраша ўзини тутмоғи лозим. Гейшаларнинг ажратувчи бир томони — бу жинсий аъзоларига кириш йўли мушакларининг яхши ривожланганидадир. Бу мушаклар одатда аёл туққанидан сўнг анча бўшашиб қолади. Шунинг учун улар билан мунтазам равишда ишлаш керак. Бунинг учун Кегель машғулотлари мавжуд. Бу мушаклар қанчалик яхши ривожланган бўлса, жинсий алоқадан ҳам эркак, ҳам аёл шунчалик кўп лаззатлана олади. Ундан ташқари аёл организми соғлиғи учун, кейинги туғруқлар осон кечиши учун, жинсий аъзоларнинг саломатлиги учун ҳам фойдали.

КEГЕЛЬ машғулотлари:

Кириш йўли мушакларини сиқиб-бўшатиш (сийдик чиқиш пайти сийдикни ушлаб қолсангиз ўша мушакларни ҳис этасиз). Бу машғулотни ҳар куни 10 тадан бошлаб 30 50 тагача етқазиб амалга оширишингиз мумкин.
Иккинчи йўли — бу секин 5 сония давомида сиқиб бориб, кейин секин 5 сония давомида ўша мушакларни бўшатиш.
Бу машғулотлар нафақат жинсий алоқа сифатини яхшилайди, балки аёл организми учун ҳам тиббий жиҳатдан жуда катта фойда келтиришини яна бир бора таъкидлаб ўтамиз. Қин мушаклари қанчалик кучли бўлса, туғиш жараёнида йиртилиш рўй бермайди, ундан ташқари туққан аёлларга бачадонни тезроқ ўз ҳолатига қайтиши учун ижобий таъсир кўрсатади.
Диққат! Ҳомиладор аёлларга ушбу машғулотни амалга ошириш ҳомила тушиш ёки муддатидан олдин туғиш хавфи мавжудлиги учун ман этилади.



Ўҳшаш маълумотлар

Аёл оргазми ҳақида

Аёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши....

Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллари

Қисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх