Тушда тобут курса нима булади

ТОБУТ Агар тушида бир кишини тобутга солиб, олиб кетсалар, ўша киши тобут кетидан бораётган кишиларга бошлиқ бўлишига далилдир, бироқ уларга зулм қилади. Агар бир киши ўзининг ўлганини, тобутга солинганини, ва олиб кетаётганларини, одамлар тобути орқасидан кетаётганини кўрса, шараф ва улуғлик топади, лекин дини бузук, бўлади ва тобут кетидан бораётган кишиларга ҳукм қилувчи киши бўлади. Агар ҳар ким мурда солинган тобутни кўтарганини ва олиб кетаётганини кўрса, подшоҳ хизматига кириши ва яхшиликлар кўришига далилдир.


Агар одамлар унинг тобути кетидан келаётганларини ва ҳавога кўтарилаётганларини кўрса, ўша шаҳарлик бир улуғ кишининг сафарда ўлишига далилдир. Агар ўзини тобутда, тобут эса ерда кетаётганини кўрса, сафарга чиқишига далилдир.

Кирмоний (р.а.) айтадики, тирик одамни тобутга солиб олиб кетаётганларини кўрса, тобут кетида ҳеч ким бўлмаса, унинг иззати, обрўйи ва ишларига нуқсон етишига далилдир. Агар одамлар тобути кетида бўлса, таъбири аксинча бўлади. Агар тобутда ўзини оғир эканини кўрса, одамларга ситам қилишига далилдир. Агар ўзини тобутда енгил ҳолда кўрса, одамларга енгиллик бериш ва аҳволи яхши бўлишига далилдир. Агар тобутдан йиқилганини ёки уни олиб кетаётган кишилар ташлаб юборганларини кўрса, иззату обрўдан тушиши ва ишларининг юришмай қолишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда тобут кўрмоқ уч нарсани билдиради: улуғликни; вилоятни; иззат-обрў ва мартабани.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...

Тушда улмок курса нима булади

ТУШДА ЎЛМОҚ (МУРДАНДАРХОБ) Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга кўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган...

Тушда улик оркасидан юрмок курса нима булади

ЎЛИК ОРҚАСИДАН ЮРМОҚ (АЗ ПАСИ МУРДА ШУДАН) — Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик орқасидан юрганини кўрса, агар ўлик солиҳ ва порсо бўлса, унинг йўлини танлаши, агар фосиқ бўлса, унинг йўли ва феълига эга бўлишига далилдир....

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх