Тушда мих курса нима булади

МИХ (МИХ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги мих ака ёки ука бўлади. Тушида михни деворга қоққанини кўрса, ака ёки укаси ўша мих қоқилган жойда бир киши билан топишишини билдиради, негаки девор тушда эркак кишини англатади. Тушида ипга михни боғлаганини кўрса, ака ё укаси бир одам билан боғланишига далилдир. Тушида белига мих урганини кўрса, пуштидан бир фарзанд туғилиши ва бу фарзанд подшоҳ бўлиши ёки шараф ва улуғлик топиши ёки номи оламга тараладиган зоҳид бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а)нинг айтишича, тушда мих дин ва дунёда шараф ва улуғлик топишига далилдир. Тушида уйининг эшигида мих кўрса, улуғлик ва шараф топишига далилдир. Тушида уйидаги михни суғирганини ва отиб юборганини кўрса, таъбири юқоридагининг акси бўлади. Тушида ёғочдан ёки темирдан ёки кумушдан ёки мисдан ёхуд суякдан михни кўрса, бунинг таъбири икки нарсага бўлади, ё хотин олади ёки дўст тутинади.

Тушида михни устунга ёки ходага урганини кўрса, ўзига мос бўлган бир одам билан дўст тутинишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида михни бронза ёки мисдан эканини кўрса, таъбири яхши бўлади. Агар темир ёки суякдан бўлса, яхшиликка ва кучу қувватга далил бўлади. Тушида қўлида темир мих борлигини кўрса, подшоҳга лойиқ бўлган фарзанд туғилишига далилдир. Агар фарзанди бўлмаса, Худойи таъоло унга илму дониш насиб этиши, агар илм аҳлидан бўлмаса, илм аҳли уни яхши кўришига далилдир. Тушида тилла ёки кумуш михни ерга қоққанини кўрса, ўз касбидан бой бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги мих тўрт нарсага далилдир: ака-укага; фарзандга; дўстга; хотин олишга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда ой курса нима булади

ОЙ (МОҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги Ой подшоҳнинг вазиридир. Тушида осмондаги ойни олса ёки уни ўз мулки деб билса, вазир билан душманлашувига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх