Тушда минбар курса нима булади

МИНБАР (МИНБАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги минбар ислом аҳлининг султони бўлади. Минбарда кўрилган яхши ёки ёмон нарса султонга тааллуқлидир. Тушида минбарга чиқиб, илму ҳикмат ва хутба ўқиганини кўрса, аслида ўзи бу тоифадан бўлмаса, фарзанди ёки қариндошларидан бири олим бўлади. Тушида минбар устида шеър ўқиганини ёки шариъатга хилоф сўз айтганини кўрса, ислом одамлари орасида динининг бузуқлиги ва бидъатчиликда расво бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, уни дорга осадилар. Агар подшоҳ тушида минбарга чиққанини, минбар қулаб кетганини ёки синганини кўрса, подшоҳликдан тушишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида минбарга чиққанини, хутбани тўлиқ ўқиб, пастга тушганини кўрса, хатибликдан тушишига далилдир. Агар аёл киши минбарга чиққанини, одамлар орасида Қуръон, ҳикмат ва илмдан гапирганини кўрса, расво бўлишига далилдир, чунки аёлларга эркаклар орасида илмдан гапириш ва хутба ўқиш раво эмас, шунингдек эркакларга ҳам аёллар орасида илм ва хутба ўқиш яхши эмас. Агар минбардан қулаб кетганини кўрса, агар олим ёки жоҳил бўлса, ҳурмати йўқ бўлиши, одамлар орасида хор бўлишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида минбарга чиққанини кўрса, олим, солиҳ ва диндор бўлишига, улуғлик, иззат ва обрў топишига далилдир, агар ёмон одам бўлса, уни ўғирликда қўлга оладилар ва дорга осадилар. Минбарни қанчалик катта ва покиза кўрса, иззат ва обрў ҳам шунчалик юксакроқ бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги минбар беш нарсага далилдир: подшоҳга; қозига; имомга; хатибга; дорга осилишига.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда марварид курса нима булади

МАРВАРИД (МАРВОРИД) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги марварид ғулом ёки канизакнинг фарзанди бўлади. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги марварид чиройли канизак ёки гўзал хотин бўлади. Бошқаларнинг айтишича, тушдаги йирик марварид илму...

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда хутба укимок курса нима булади

ХУТБА ЎҚИМОҚ (ХУТБА ХОНДАН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким минбарда хутба ўқиётганин кўрса, ўзи аҳли хитобат (хутба аҳли) дан бўлса, иззат ва обрў эгаси бўлишига далилдир, борди-ю, аҳли хитобатдан бўлмаса, сафарга бориши, узоқ туриб қолиши ва...

Тушда Куръон укиш курса нима булади

ҚУРъОН ЎҚИШ (ҚУРЪОН ХОНДАН) Тушда Қуръон ўқиш ҳокимга далилдир. Агар тушда раҳмат оятини ўқиганини кўрса, Қақ таъолодан башорат бўлиб, туш кўрувчи яхшиликлар қилиши ва Ҳақ таъоло шукрини жойига қўйиши керак. Агар тушида азоб оятини ўқиётганини...



Фикр қўшиш

Наверх