Тушда марварид курса нима булади

МАРВАРИД (МАРВОРИД) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги марварид ғулом ёки канизакнинг фарзанди бўлади. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги марварид чиройли канизак ёки гўзал хотин бўлади. Бошқаларнинг айтишича, тушдаги йирик марварид илму ҳикмат сўзларига далилдир. Бошқа таъбирчилар бўйича, ўғиллар ва қизларга далилдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, бундай марварид хотинларга ва қизларга далилдир. Тушида оғзидан марварид шодаси чиққанини кўрса, оғзидан илму ҳикматга оид сўзлар қаторлашиб чиқишига далилдир. Тушида марварид еганини кўрса, илму ҳикмат ва тавҳидни яширишига ёки Қуръонни эсидан чиқаришига далилдир.

Тушида уйида ёки кўчада марварид шодаларининг ёйилиб ётганини кўрса, илм ва ҳикмат ҳақида унинг ёзган ва тузган китоблари кўп бўлишига ва одамлар унинг сўзларидан илм ўрганишларига далилдир. Тушида ўтин ўрнига марварид ёқаётганини кўрса, илму ҳикмат ўргатишга арзимайдиган одамларга илму ҳикмат ўргатишига далилдир. Тушида кўпгина марвариди борлигини кўрса, туш кўрувчи диндор ва порсо бўлса, унинг дини ва диёнатининг зиёда бўлишига далилдир, агар бой бўлса, бойлиги зиёда бўлади.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида марвариди борлигини кўрса, чиройли фарзанд туғилишига далилдир. Чунончи, Ҳақ субҳонаҳу ва таъоло Каломи Мажидда айтади: Уларнинг усти-да гўё (садаф ичида) яширинган гавҳардек (пок ва хушсурат) ғуломлар айланиб (хизмат қилиб) юрар (Тур сураси, 24-оят).

Агар катта марваридни кўрса ва бу марварид ҳаддан ошиқ катта бўлса, кўп бойлик ҳосил қилишига далилдир. Тушида марваридини сотиб юборганини кўрса, илм ва Қуръонни унутишига далилдир. Агар марваридни оғзига солганини ва ютиб юборганини кўрса, Ҳақ таъоло унга илм ато қилишига далилдир. Агар марваридни номаълум бир ерга отиб юборганини кўрса, илм қадрини билмайдиган одамга илм ўргатишига далилдир. Агар марварид шодасини кўлига боғлаб олганини кўрса, қиз туғилишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида кўпгина марвариди борлигини кўрса, Ҳақ субҳонаҳу ва таъоло унга илму ҳикмат ато қилишига далилдир. Тушида оғзидан дона-дона қимматбаҳо марваридлар чиқаётганини кўрса, яхши сўзлар айтиши ва одамлар бу сўзларни ёқтиришларига далилдир. Тушида қўлидаги маржон шодаси ерга тушганини ва синганини кўрса, кўп сўзлашига далилдир.

Исмоил Аигас (р.а.)нинг айтишича, тушида марваридни гўнг ташлайдиган жойга ёки бирорта ифлос жойга ташлаганини кўрса, илму ҳикматни нодон одамга айтишига далилдир. Агар марваридни оловда куйдирганини ёки тош билан синдирганини кўрса, шариъатга хилоф иш қилишига далилдир. Тушида марварид оёғининг остида синганини кўрса, боласи ўлишига далилдир.

Агар марварид эрлик олатидан чиққанини ва тешиги йўқлигини кўрса, қиз туғилишига далилдир. Агар марварид шодасини бўйнига илганини кўрса, ҳар хил илмлар ҳосил қилишига далилдир.

Агар уни бировнинг бўйнига осиб кўйганини кўрса, ўша одамга илму ҳикмат ўргатишига далилдир. Агар қулоғига марварид сирға осганини кўрса, Қуръон ёдлашига далилдир. Агар қопда марварид борлигини кўрса, унинг миқдорига мувофиқ илм ҳосил қилишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида марваридфурушлик қилганини кўрса, ўзи порсо ва солиҳ бўлса, ҳар хил илмдан баҳраманд бўлишига далилдир, агар у илм аҳлидан бўлмаса, фарзанд туғилиши ва кўп бойлик топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги марварид олти нарсани билдиради: Қуръонни; ҳикмат ва илмни; бойликни; хотинни; чиройли канизакни; қобил фарзандни.

Тушдаги марваридфуруш бола-чақаси ва бойлиги кўп ҳамда дин илмига эга бўлган кишидир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олат курса нима булади

Ибн Сирин: Агар эркаклар жинсий аъзосини кўрган ҳотин киши бўлса, эридан ажрашади. Ким дарёга сийса, молга эришади. Уйланмаган йигит ҳаммомда бавл қилса, уйланади. Уйланган бўлса, ҳотини учун мол сарфлайди. Агар бирор идишга сийса, бўйдоқ бўлса...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда утин курса нима булади

ЎТИН (ҲИЗЎМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қуруқ ёки ҳўл ўтин хусумат ва чақимчилик бўлади. Тушида уйига ўтин олиб келганини кўрса, ўтиннинг микдорича ўша шаҳарда ёки уйда жанг ва хусусамт юз беришига далилдир. Тушида бегона бир одам унга...

Тушда Куръон курса нима булади

ҚУРЪОН (МУШАФ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги Қуръон илм ва ҳикматни билдиради. Тушида Қуръон сотиб олганини кўрса, толиби илм ва донишманд бўлишига далилдир. Тушида Қуръонни оловда ёқиб юборганини қурса, динининг бузилишига далилдир....

Тушда Куръон укиш курса нима булади

ҚУРъОН ЎҚИШ (ҚУРЪОН ХОНДАН) Тушда Қуръон ўқиш ҳокимга далилдир. Агар тушда раҳмат оятини ўқиганини кўрса, Қақ таъолодан башорат бўлиб, туш кўрувчи яхшиликлар қилиши ва Ҳақ таъоло шукрини жойига қўйиши керак. Агар тушида азоб оятини ўқиётганини...



Фикр қўшиш

Наверх