Тушда кукрак курса нима булади

КЎКРАК (СИЙНА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги кўкрак шариъатга далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Ахир, кўксини Аллоҳ Ислом учун (кенг) очиб қўйган, ўзи эса, Парвардигори (томони)дан нур (ҳидоят) узра турган киши (бошқалар билан баробар бўлурми)?!.. (Зумар сураси, 22-оят). Тушида кўкрагининг кенгайиб кетганини кўрса, ишлари яхши бўлишига далилдир. Агар кўкрагининг тор бўлиб қолганини кўрса, динида нуқсон юз беришига далилдир. Агар кўкрагида яшил хат ёзилганини кўрса, Ҳақ таъоло унга каромат ато қилишига далилдир. Агар қора хат ёзилганини кўрса, бешаҳодат дунёдан кетишига далилдир.


Иброҳим (р.а.)нинг айтишича, тушида кўкрагида мўйлар ўсганини кўрса, қарздор бўлишига далилдир. Агар кўкрагидан мўйларни қириб ташлаганини кўрса, қарзидан қутилишига далилдир.

Агар кўкраги тиқилиб, банд бўлганини, бирорта ҳам сўз айтолмай қолганини кўрса, дин ишлари терсидан кетишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги кўкрак етти нарсага далилдир: илму ҳикматга; саховатга; иймонга; куфрга; гймонга; ўлимга ва бахилликка. Валлоҳу аълам. (Аллоҳ билимдонроқдир).



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх