Тушда сут курса нима булади

СУТ Тушдаги сут қанчалик тоза ва ширин бўлса фойдаси шунчали кўп бўлади. Агар сутни кўзачада кўрса, молнинг зиёда бўлишига далилдир. Агар сутнинг нордон эканини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Агар тушида тоза сутдан ичганини кўрса, ҳалол молга далилдир. Агар аёл киши кўкрагида сут тўпланганини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир. Агар сут соғаётганини, бироқ сут ўрнига қон чиқаётганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир.


Агар тушида ўз кўкрагидан сут эмаётганини кўрса, касбида нуқсон юз беришига далил бўлади. Агар бирор киши чақалоққа айланиб, сут эмаётганини кўрса, мақсадидан қайтишига далилдир.

Иброҳим (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ёввойи қайвонларнинг сути озгина молга далилдир. Агар қулоннинг сутини ичаётганини кўрса, салоҳиятга далил бўлади. Агар туя сутини ичаётганини кўрса, фаровонликка далилдир. Агар оҳу сутини ичаётганини кўрса, ризқи кенг бўлишига далилдир. Эчки сутини ичаётганини кўрса, бирорта аёлдан фойда топишига далилдир.

Агар қоплон сутини ичаётганини кўрса, душман устидан зафар топишига далилдир.

Жобир (р.а.)нинг айтишича, агар тушида эчки сутини ичса, душман молини тортиб олишига далил бўлади. Агар тушида фил сутини ичса, бир улуғ одамдан мол ҳосил қилишига, говмиш сутини ичса, бирорта аёлдан заҳмат етишига далилдир. Агар чўчқа сутини ичса, ақлсиз бўлишига, бўри сутини ичса, хотини унга хиёнат қилишига далилдир. Агар тушида қўй сутини ичса, ҳалол мол топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги гўшти ҳаром ҳар қандай ҳайвоннинг сути ғамга, ҳалол ҳайвоннинг сути мол топишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...



Фикр қўшиш

Наверх