ХУСНБУЗАРЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШНИНГ СИНАЛГАН УСУЛЛАРИ

ХУСНБУЗАРЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШНИНГ СИНАЛГАН УСУЛЛАРИ

Хуснбузарлардан халос бўлишнинг синалган усуллари:

Асал ва долчин – даво

Юз соҳамга ҳуснбузар чиқиб, анча пайт қийналиб юрдим. Бир таниш ҳамшира опанинг тавсияси билан ундан аранг қутулдим. Муолажа қуйидагича бажарилади: 3 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчин (корица) бирор идишга солиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр аралашма ухлашдан олдин ҳуснбузарларга суртилади ва эрталаб илиқ сувда ювиб ташланади. Қарабсизки, 2 ҳафтадан кейин ҳуснбузарлардан асар ҳам қолмайди. Даволаниш жараёнида сут истеъмолини таомномадан олиб ташлаш керак. Негаки сут ҳуснбузарлар пайдо бўлишига замин яратаркан.

Лимон, лавлаги ва қатиқли муолажа  

Ўсмирлик даври бўлгани учунми, юзимга ҳуснбузар тошганди. Ундан қандай қутулишни билмай юрганимда, бир тиббий нашрда унинг халқона давоси ҳақида ўқиб қолдим. Ўша муолажани қўллаб, ҳуснбузарлардан халос бўлдим. Бунинг учун 20 г лимон меваси пўсти, 20 г қирғичдан ўтказилган лавлаги (қизилча), 2 чой қошиқ қатиқ, 1 чой қошиқ қайнатиб совитилган сув обдан аралаштирилади. Сўнг устига қайнаган сув қуйилади. Кейин тиббий пахтани шу суюқликда ҳўллаб, юз соҳаси артиб чиқилади. Муолажа жараёнида суюқлик кўз ва лаб соҳасига тушмаслиги керак. Малҳам зарур жойга суртилгач, 10 дақиқадан кейин юз илиқ сувда ювилади ва қуруқ салфетка ёрдамида қуритилади.

Тирноқгул – шифоси мўл

Юзимга ҳуснбузар (бўжама) тоша бошлаганда, тирноқгул ўсимлиги гуллари асосидаги тиндирмадан даво топдим. Бунинг учун гиёҳнинг янчилган гулларидан (дорихонада бор) 1 ош қошиқ олиб, устига 100 мл 70 фоизли тиббий спирт қуйилади ва 7 кун давомида тиндиришга қўйилади. Сузиб олгач, ҳуснбузар тошган жойларга кунига 2-3 марта суртилади. Бундан ташқари, саримсоқпиёз ҳам ҳуснбузарда яхши фойда бераркан. Таркибидаги эфир мойи ҳуснбузарга қарши курашишда самарали таъсир кўрсатаркан. Ҳуснбузар тоша бошлаши билан юз терисига саримсоқпиёз ширасидан суртсангиз, дарров қутуласиз.

Кир совун ва туз аритар

Юзимга ҳуснбузар тошганда, бир дугонам унга қарши фойдали малҳам айтиб қолди. Унинг тавсиясини қўллаган эдим, ҳуснбузарлар тезда даф бўлди. Бунинг учун хўжалик (кир) совуни олиб, яхшилаб кўпиртирилади. Унга бир чимдим ош тузи қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Аралашма юзга суртилгач, 15-20 дақиқа ушлаб турилади. Сўнг юз аввал илиқ, кейин совуқ сувда артмасдан ювилади. Бу муолажани ҳар куни ухлашдан олдин бажариш керак.

Яна бир усул: 1 стакан бодринг сувига 1 чой қошиқ асал солиб аралаштирилади ва ҳуснбузар тошган жойларга суртилади. Ярим соат ўтгач, совуқ сувда ювиб ташланади.



Ўҳшаш маълумотлар

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Ферментланган овқатларнинг қандай фойдалари бор

Ва уларни ўзингиз қандай қилиш керак...

Қандай қилиб бепул тиббий кўрикдан ўтиш керак ва нима учун ҳамма буни қилиши керак

Биз қандай қилиб саратон касаллиги учун тестдан ўтишни ва бунга ўз маблағимизни сарфламасликни - Соғлиқни сақлаш миллий лойиҳаси билан биргаликда аниқлаймиз....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх