Google корпорацияси ҳақида энг қизиқарли 11 факт

Google корпорацияси ҳақида энг қизиқарли 11 факт

Кўпчилик учун Google бу, орзудаги корпорация. Ушбу корпорация бутун дунёга нафақат инновацион қидирув тизими яратувчиси сифатида, балки фирманинг ички сиёсатига ноодатий ёндашуви билан ҳам машҳурдир. Сиз учун Google ҳақидаги энг эътиборга лойиқ фактларни тўпладик.
1 — Microsoft компанияси Google'нинг Chrome браузери ўрнига ўз браузеридан фойдаланганлик учун махсус бонус балларини тақдим этади. Баллар эвазига компания маҳсулотлари учун чегирмаларга эга бўлиш мумкин. Аммо дастур фақат АҚШ аҳолиси учун амал қилади.
2 — Агар Google ходими вафот этса, унинг оиласига ходимнинг ўн йиллик иш ҳақининг ярмига тенг тўлов бир йўла тўланади, фарзандларига эса улар 19 ёшга тўлгунича ҳар ойда минг доллардан бериб турилади.
3 — Google барча машҳур (ноёб) китобларни 2020 йилгача сканерлаб чиқмоқчи. Бугунги кунда уларнинг сони 129 миллионтани ташкил этади.

4 — Ҳар куни Google'га биринчи марта бериладиган янги сўровлар улуши барча сўровларнинг камида 16 фоизини ташкил этади.
5 — Google'даги баъзи стажёрлар 90 минг доллардан ортиқ маош олади.
6 — Етти йил аввал (2010 йил) Google хариталаридаги хатолик туфайли, Никарагуа қўшинлари адашиб, Коста-Рикага кириб борган.
7 — Google 1,75 миллиард сайтни муаллифлик ҳуқуқларини бузганлик учун қидирув тизимидан чиқариб ташлаган.
8 — Google ўзининг бош қароргоҳи атрофидаги ўтларни «ўриш» учун вақти-вақти билан 200 та эчкини ижарага олиб туради.
9 — Google рекламадан йилига 20 миллиард доллардан ортиқ пул ишлаб топади. Бу CБС, НБC, АБC ва Фох каби энг йирик телевизион компанияларнинг прайм-тайм (энг яхши эфир вақти)даги рекламадан олган жами даромадларидан ҳам кўп демакдир.

10 — Google йилига 2 триллиондан ортиқ сўровлар устида ишлайди.
11 — Ҳар йили Google'га 2 миллионта резюме жўнатилади.



Ўҳшаш маълумотлар

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Контрасепсия нима? Унинг қандай турлари ва усуллари мавжуд?

Контрасептивлар – ҳомиладорликнинг олдини олиш учун қўлланиладиган воситалар. Контрасепсия воситаларини қўллашдан мақсад ҳомиладорликни режалаштириш, аёл соғлиғини сақлаб қолиш, жинсий ҳаётдан тўла қониқиб яшашдир....

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...



Фикр қўшиш

Наверх