Туғруқдан кейин жинсий алоқа – муддати, майл камайиши сабаблари, тиббий кўрсаткичлар

Туғруқдан кейин жинсий алоқа – муддати, майл камайиши сабаблари, тиббий кўрсаткичлар

Оилада фарзанд дунёга келгач ҳаёт ўзгача кўрина бошлайди – барча оила аъзолари хурсанд бўладилар. Аммо бу кўпгина оилаларда аёл ва эркакларда жинсий алоқа билан боғлиқ бўлган муаммолар келиб чиқади. Туғруқдан сўнг қанча муддат ўтгач жинсий алоқага киришиш мумкин? Бу ҳақида қуйида батафсил маълумот берамиз.

Туғруқдан кейин қачон жинсий алоқа қилиш мумкин?

Илк маротаба фарзанд дунёга келтирадиган ёш оналар билишлари зарур бўлган жараён – бу туғруқдан кейинги жинсий алоқага киришиш бироз кечикиши мумкин. Чунки фақатгина 10% аёллар туғруқ вақтида жинсий аъзолар йўлларида жароҳатларсиз туғруқни бошларидан ўтказадилар. Шу сабабли “қачон мумкин?” каби саволларга шифокорлар кўпинча “4-6 ҳафтадан сўнг” дея жавоб берадилар. Бу муддат ичида бачадон бўйни ёпилади, қон келиши тўхтайди, шиллиқ қаватлар тикланади.

Буюк Британиялик олимлар изланишларига кўра туғруқдан сўнг ҳар тўрт оиланинг  бирида жинсий алоқа билан боғлиқ муаммолар қайд этилган. Айниқса, биринчи маротаба фарзанд дунёга келтираётган ёш оилаларда бу кўрсаткич юқори. Улар туғруқдан аввалги вақтда кўпроқ жинсий алоқа киришган бўлсалар, фарзанд дунёга келгач интим ҳаёт бироз сусаяди. Бундан ташқари кўпчилик эркакларда аёлларини жинсий алоқага киришларини сўрашлари қийин кечган.
38% аёлларда аноним сўров ўтказилганда жинсий алоқа вақтида оғриқ ҳиссини сезишлари, уларнинг кўпчилиги туғруқдан кейинги жинсий алоқа аввалги каби бўлмаслигини таъкидлаганлар. Аёллар бунинг сабабини чарчаш, доимо болакай билан машғул бўлиш билан боғлайдилар.
Мутахассислар тавсиясига кўра оилада эркак ва аёл бу мавзу ҳақида келишиб олишлари ва жинсий ҳаётни қайта тиклашда баравар ҳаракат қилишлари зарур.

Жинсий алоқа хоҳишининг камайишининг сабаблари

Сексопатологларнинг таъкидлашича, жинсий алоқага бўлган хоҳиш барча инсонларда турлича. Бир неча кун жинсий алоқага киришмаслик кўпгина инсонлар учун нормал ҳисобланади. Ҳафта давомида жинсий алоқага киришмаган кўпгина инсонларда ўзгаришлар келиб чиқади, агар бу ҳолат ойлар давом этса уларнинг кайфияти ва руҳиятида ўзгариш кузатилади.
Аммо, айрим инсонлар интим ҳаёт билан умуман қизиқмайдилар. Бундай инсонлар асексуал деб юритилади. Албатта, бу ташхис инсон соғлиғига боғлиқ, масалан туғруқдан кейинги чарчаш, аёлдаги стресс, эркакдаги айрим муаммолар сабабли жинсий алоқа хоҳиши бироз пасайиши инсоннинг асексуал эканлигини билдирмайди. Асексуалларда жинсий алоқага киришиш истаги буткул йўқолади – уларда гормонал фон шундай ҳолатга келиб қолади. Аммо, улар севишлари, турмуш қуришлари ҳаттоки фарзандли бўлишлари ҳам мумкин.
Туғруққача бўлган ҳаётда ҳар иккала жуфт аъзоларида жинсий фаоллик бўлса, аммо туғруқдан сўнг бу ҳолатнинг сусайиши кузатилаётган бўлса, хавотирга ўрин йўқ, бу ҳолат ўтиб кетади, шунчаки организмда катта стресс ва витаминлар етишмовчилиги кузатилаётган бўлиши мумкин (Б12, Д витамини, магний ва мис).

Тиббий кўрсаткичлар

Жинсий алоқа истаги бир неча омилларга боғлиқ:
Гормонал фон (ҳомиладорлик гормонлари, сут ажралиб чиқишига жавоб берувчи бу гормонлар туғруқдан сўнг камида 1,5 ой ўтгач нормал ҳолатга келади);
Организмнинг умумий аҳволи (туғруқ жараёни – бу жуда оғир кечувчи, организмга бўлган зўриқишдир);
Чарчаш ҳисси ва стресс (янги туғилган болакай парвариши, унинг доимо ёнида бўлиш она учун анча қийинчиликлар туғдиради, айниқса уларнинг организми туғруқдан сўнг анча заифлашиб қолган бўлади).
Нима учун туғруқдан сўнг жинсий алоқадан лаззатланиш ҳисси камаяди?
Туғруқдан сўнг жинсий ҳаёт сусайишининг бир неча сабаблари бор:
Чарчаш ва стресс. Кўпчилик инсонлар иш тартиби кун соатлари кўпроқ, тунги уйқу вақти эса камроқ. Ишдан уйга қайтгач фақатгина тушлик қилишга ва ухлаш учунгина куч ва вақт қолади. Аёлларда эса энергиянинг кўп қисми болакай парвариши учун сарфланади, тунга бориб улар ўзларини жуда чарчаган ҳолда ҳис этадилар. Улар дам олишни фақатгина уйқу билан ўтказадилар.
Болакай. Оилада фарзанд дунёга келиши билан “янги бошлиқ” ҳукмронлиги бошланади. Албатта, ҳар қандай оилада фарзанд соғлиғи унинг кайфияти биринчи ўринда туради. Оналар ҳам ўз жуфтларидан кўра болакай билан кўпроқ вақт бирга бўладилар.
Ташқи кўринишдаги “муаммолар”. Туғруқдан сўнг аёл ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришлар кузатилади (тўлиқ тикланиш учун камида 4-6 ҳафта сарфланади). Шу сабабли аёллар ўзларини жуфтлари олдида бироз уялгандай ҳис этадилар. Бундай ҳолатда эркаклардан талаб қилинадиган нарса аёлга бўлган хушмуомалалик ва хушоматдир.
Туғруқадан кейин жинсий алоқанинг ўзига хосликлари
Уйқуга тўймаслик, доимий чарчаш ҳисси, кайфиятнинг ўзгарувчанлиги ва бошқалар оилада интим ҳаёт сифатига таъсир этади. Бундан ташқари аёлда кузатиладиган айрим физиологик ҳолатлар ҳам жинсий алоқа сифатини пасайтиради:
Туғруқдан кейин қин ўлчами ва шиллиқ қаватининг қуруқлашуви жинсий алоқа вақтида қийинчилик туғдиради. Гормонал ўзгаришлар натижасида аёл организмида, яъни қин шиллиқ қавати қуруқлиги келиб чиқади. Одатдагидек юмшоқ ва нозик бўлган қин энди бироз дискомфорт туғдиради.
Аёл киши ҳам жинсий алоқа вақтида оғриқ ҳиссини сезади. Шу сабабли кўпинча аёллар жинсий алоқага киришишдан бош тортадилар. Аммо, бу нотўғри! Энди оилада фарзанд дунёга келди, барча мамнун, шу қаторда сизнинг жуфтингиз ҳам ҳар томонлама хурсанд бўлиши лозим.
Хўш нима қилиш керак? Турли хил лубрикантлардан фойдаланиш жинсий алоқани енгиллаштиради.
Туғруқдан сўнг қиндаги бўладиган ўзгаришлар, яъни унинг кенгайиси кўпгина аёлларда жинсий алоқа билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши сабабчиси ҳисобланади. 6 ҳафта ичида ҳам қиннинг ҳолати тикланмаса, бу албатта аёлларнинг бепарволигидан далолатдир.
Қин ва оралиқ соҳасини туғруқдан сўнг тиклаш учун Кегель машқларини бажаришнинг ўзи кифоя. Бир кунда камида 30 тадан 3 маротаба бажариш тавсия этилади. Кегель машқининг бир неча кўринишда бажариш мумкин. Уларнинг барчасида интим соҳасидаги мушаклар ҳаракатлантирилади. Бу эса жинсий аъзолар ўз формасини тиклаб олиши учун жуда фойдали ҳисобланади.
Ўқинг: Кегель машқлари қандай бажарилади?
Туғруқдан сўнг жинсий ҳаётни қандай тиклаш мумкин?
Болакай дунёга келгач ҳаётда “романтика”га бўлган эътибор камаяди. Бунга куч ҳам вақт ҳам етмайди. Аммо, бу жуда муҳим, гуллар, совғалар, хушомат қилиш ва эркалашлар оилада эркак ва аёл киши учун жуда зарур.
Эркак ва аёл бир бирини ҳурмат қилиши, муаммоларни биргаликда ҳал этиши, болакай парваришида ҳар иккаласи ҳам ўз хиссаларини қўшмоғи лозим. Фақатгина жинсий алоқа ҳақида эмас, балки севги, меҳр каби туйғулар ҳақида ҳам ўйлаш керак. 5-10 йилдан бери бирга яшаб келаётган жуфтлар эса бир бирларига очиқ ойдин бўлишлари, ташқи кўриниш, камчиликлар ҳақида гапирмасликлари зарур. Интим алоқаларни кучайтирувчи модда – афродизиаклар мавжуд, бу модда апельсин, мускатли ёнғоқ, лимон ва пистада кўп бўлади, улардан фойдаланиш ҳам мумкин.
Статистика
Туғруқдан олдин:
  • 60-70 % жуфтлар ҳафтада 3-4 маротаба жинсий алоқа билан шуғулланишган;
  • 10-15 % 4 мартадан кўп;
  • 15-20 % 1-2 маротаба.
3 йил биргаликда яшагандан сўнг:
  • 70 % жуфт ҳафтада 1-2 маротаба жинсий алоқага киришган;
  • 30 % 2-3 дан ортиқ.
Фарзанд дунёга келганидан сўнг:
  • 60 % жуфт ҳафтасига 1 маротаба жинсий алоқага киришган;
  • 20 % 1-2 маротаба;
  • 20 % ёш оилалар бир ойда 1-2 маротаба жинсий алоқага киришган.
Туғруқдан кейин контрасепсия
Шифокорлар туғруқдан сўнг контрасепсия ҳақида унутмасликни тавсия этадилар. Туғруқдан сўнг аёл организми тўлиқ тикланиб олгунга қадар қайта ҳомиладор бўлмаслик, турли хил асоратлар шаклланмаслигини таъминлайди.
Ўқинг: Контрасепсия нима? Унинг қандай турлари ва усуллари мавжуд?



Ўҳшаш маълумотлар

Жинсий алоқа вақтида оғриқ ва ачишиш сабаблари

Жинсий алоқа вақтида нохушликлар, айниқса, оғриқ кўп урологик касалликларда кузатилади. Жинсий алоқада оғриқ турлича намоён бўлиши мумкин ва оғриқ турли жойларда кузатилиш ҳам мумкин. Оғриқ қорин пастида, оралиқ ёки таносил аъзолари соҳасида, чов...

Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллари

Қисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...

Аёлларда жинсий майл бузилишлари ҳақида

Фригидлик — аёлларда жинсий майлнинг сусайишидир. Бу эркак ва аёл ўртасида оила мустаҳкамлигини сақловчи муҳим омилни йўққа чиқариши мумкин. Бугун саҳифамизда аёлларда жинсий майл бузилишлари — фригидлик ва аксинча жинсий майлнинг ҳаддан ортиши...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....



Фикр қўшиш

Наверх