Тушда ит, куппак, кучук курса нима булади

ИТ (САГ) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги ит пасткаш душмандир, бироқ меҳрибон бўлади. Тушдаги урғочи ит пасткаш аёл бўлади. Қора ит арабларда бўлган душманни билдиради, оқ ит ажамлик душман бўлади. Тушида итнинг ўзига қарши вовуллаётганини кўрса, душмандан ёқимсиз сўз эшитишига далилдир. Агар ит тишлаб олганини кўрса, душмандан зиён етишига далилдир.

Агар либоси итнинг сўлаги билан булғанганини кўрса, душмандан хаста ва хавотирда бўлишига далилдир. Агар ит унинг либосини йиртганини кўрса, молига нуқсон етишига далилдир. Агар итга нон бераётганини кўрса, ризқи кенг бўлишига далилдир. Агар ит у билан жинсий яқинлик қилганини кўрса, душман ундан тамаъ қилишига далилдир. Агар ит унга суяниб олганини кўрса, пасткаш душманга ишониши ва унга ёрдам беришига далилдир. Агар итнинг сутини ичаётганини кўрса, унга кучли хавф ва қўрқинч етишига далилдир, у билан душман ўртасига хусумат бўлиши ҳам эҳтимолдир. Агар ит ундан қочаётганини кўрса, душман ундан эҳтиётда эканига далилдир. Агар урғочи ит уйига кириб келганини кўрса, пасткаш аёлга уйланишига далилдир. Агар ит унинг либосини тиши билан тишлаганини кўрса, унга ёқимсиз бир нарса етишига далилдир.


Исмоил Ашъаснинг айтишича, тушдаги овчи ит душманлиги ошкора бўлган душмандир. Агар ит билан ов қилаётганини кўрса, душмандан илм қидириши ва ундан хайру баракат топишига далилдир. Агар овчи итнинг гўштини еяётганини кўрса, мерос топишига далилдир. Агар овчи итни ўзидан узоқлаштирганини кўрса, фойдали душмандан ажрашига далилдир.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ит тўрт нарсани билдиради: душманни; тамагир подшоҳни; донишмандни ва бадфеъл ходимни; чақимчи одамларни. ИХЛОС СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Ихлос сурасини ўқиётганини кўрса, дин йўлида ягона бўлишига ва тоат тавфиқини топишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, дин пок ва эътиқоди яхши бўлади.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, икки олам саодатини топади ва ҳаёт унга яхши бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда илон курса нима булади

ИЛОН (МОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир. Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир. Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда нонлар курса нима булади

НОНЛАР (НОНҲО) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушда покиза нонларни кўрса, роҳатни билдиради. Агар нон тоза ва покиза бўлмаса, нохуш ҳаётни билдиради. Тушида нон сотиб олганини ва уйига олиб келганини кўрса, хайру манфаатга ва ҳалол молдан етадиган...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...



Фикр қўшиш

Наверх