Тушда нонлар курса нима булади

НОНЛАР (НОНҲО) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушда покиза нонларни кўрса, роҳатни билдиради. Агар нон тоза ва покиза бўлмаса, нохуш ҳаётни билдиради. Тушида нон сотиб олганини ва уйига олиб келганини кўрса, хайру манфаатга ва ҳалол молдан етадиган фаровон турмушга далолат қилади. Тушида бировга нон берганини кўрса, ўша кишига роҳат етказишига далилдир.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида иккита — учта нон топганини кўрса, ғаму андухдан қутилиб, шоду хуррамликка етишига далилдир. Агар нотаниш ерда яримта нон топганини кўрса, ярим умри ўтганига далилдир. Тушида озгина нон топганини, бироқ уни ея олмаганини кўрса, ажали яқин келганига далилдир.


Тушида нонлари кўп эканини, бироқ уларни емаганини кўрса, унинг микдорича бойлик топишига далилдир. Тушида нонни иссиғича еганини кўрса, унга ғам етишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида иссиқ нон кўрса, лаззат ва роҳатга далилдир. Қотган нон бунинг акси бўлади. Кепак ейиш очарчиликни билдиради. Тоза ва иссиқ нон ейиш подшоҳнинг адлу инсофига далилдир. Қўноқ унидан қилинган нон ҳаётнинг торлиги ёки парҳезгарликни билдиради. Тушида қотган нон еганини кўрса, ризқи кенг бўлишига далилдир. Тушида лочира нонини ейиш умрнинг қисқалигига далил бўлади.

Исмоил Апгас (р.а.)нинг айтишича, тушдаги нон амирлар, улуғ одамлар ва раҳбарларни билдиради. Агар султон тушида битта нонни кўрса, мулки зиёда бўлишига далилдир. Агар буни савдогар кўрса, бойлиги зиёда бўлишига далилдир. Тушдаги битта нон, кишининг қадрига қараб, бир дирам пулдан то минг дирамгача бўлади.

Дониёл (а.с.)нинг айтишича, тушда кўриладиган нарсалар ичида ҳеч нарса нон кўрганга етмайди, чунки тушдаги нон машаққациз қўлга тегадиган ҳалол молдир. Тушда нон пишириш тирикчилик ортидан меҳнат қилиш ва нон топишга интилиш, мол орқали улуғлик топишга далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги нон тўрт нарсани билдиради: ёқимли ҳаётни; ҳалол молнии; шаҳарни; хайру баракатни.
Билгинки, тушдаги нон бойлик қидирувчи кишидир. Тушида нонвой бўлиб қолганини кўрса, жанг ва хусумат орқали кўп бойлик ҳосил қилишга далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушдаги нонвой одил подшоҳни билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх