БОҒ КЎРИШ (БОҒ ДИДАН) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги боғ хотин бўлади. Боққа сув бераётганини кўрса, хотини билан яқинлик қилади. Боққа сув бераётганини, бироқ нам бўлмаётганини кўрса, хотини унинг яқинлик қилишини хоҳлаётган бўлади. Боққа гулу райҳонлар экаётганини кўрса, қобил фарзанд туғилишига далилдир. Боққа шафтоли экаётганини кўрса, фарзанд туғилиб, тезда унга илму адаб ўргатишига далил бўлади. Боғида райҳон ўсганини, бўй чўзганини ва унинг ҳиди димоғига кираётганини кўрса, доно, ботир ва ақлли фарзанд туғилишига далилдир.
Райҳон ҳиди фарзандга далолат қилади. Боғини ям-яшил, обод, оқар сувли, кўшкли, дарахт меваларидан еган, хотини билан тамошо қилиб юрган ҳолда кўрса, улар Жаннат аҳли эканликларига далилдир. Ободон боғни кўрса ва меваларидан олиб еса, бойвачча хотин олишига далолат қилади ва ундан молу неъмат топади. Куз фаслида номаълум боққа кирса ва дарахтлардан баргларни тўкса, унга ғам ва қайғу етишига далилдир. Боғда кўшклар бўлса, сабзалар, оқиб турувчи сувлар, дарахтлар сероб бўлиб, соҳибжамол бир аёл уни имлаб турганини кўрса, охиратда Жаннат ва ҳурларни топишига далилдир.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда дарахтлар курса нима буладиДАРАХТЛАР (ДАРАХТОН) Дониёл (а.с.) айтадилар: Тушдаги одамлар учун қадрли бўлган дарахт азизи ва улуғ киши бўлади. Қадрсиз дарахт эса пасткаш киши бўлади. Мевали дарахт бадавлат кишига далил, мевасиз эса фақир кишига далил. Боғда кўрилган дарахт боғ...
Тушда жаннат курса нима буладиЖАННАТ (БИҲИШТ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушида Жаннатни кўрмоқ шоду хуррамликка далилдир ва Аллоҳ таъолодан мужда (хушхабар) бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: У (ер)га соғ-саломат, тинч-омон киринглар (дейилур) (Ҳижр сураси, 46-оят). Жаннат...
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда сув курса нима буладиСУВ (ОБ) Ибн Сиррин (р.а.)нинг айтишича, агар сув устида, масалан, дарё, анҳор ва шунга ўхшашлар устида юриб кетаётганини кўрса, унинг иймони бақувват ва эътиқоди пок бўлишига далилдир. Агар тоза ва ширин сувдан тўйиб-тўйиб ичганини кўрса, умри узун...
Тушда кудук курса нима буладиҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...