Тушда жаннат курса нима булади

ЖАННАТ (БИҲИШТ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушида Жаннатни кўрмоқ шоду хуррамликка далилдир ва Аллоҳ таъолодан мужда (хушхабар) бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: У (ер)га соғ-саломат, тинч-омон киринглар (дейилур) (Ҳижр сураси, 46-оят). Жаннат меваларидан олганини ёки кимдир унга берганини ва мевалардан еганини кўрса, егани микдорига мувофиқ илм ўрганишига ва динни чуқур англашига далилдир, бироқ фойдаси бўлмайди. Агар Жаннат ҳурлари билан бирга бўлганини кўрса, уни жон бериши осон бўлишига далилдир.

Агар Жаннатда муқим бўлиб қолмоқчи бўлганини, лекин унга рухсат бермаганликларини кўрса, дунёда унинг майли фасод ва исён ишларга мойил бўлишига далилдир. Агар Жаннат эшигини унинг учун ёпиб қўйганларини кўрса, ота-онаси ундан хафа эканликларига далилдир. Агар Жаннатга яқинлашиб, яна орқасига қайтганини кўрса, ўлим ҳолатига тушувчи касал бўлишига, лекин шифо топишига далилдир.


Агар фаришталар уни Жаннатга олиб бориш учун қўлларидан тутсалар ва Тубий дарахтининг остига ўтирганини кўрса, икки дунё мурод-мақсадига етишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар учун хушнудлик ва гўзал оқибат (жаннат) бордир (Раъд сураси, 29-оят). Агар уни сут ва шарбатлар ичишдан ман қилган бўлсалар, динида нуқсон пайдо бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Кимки Аллоҳга ширк келтирса, албатта, унга Аллоҳ жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзахдир. . . (Моида сураси, 72-оят).

Агар кимдир унга Жаннат меваларидан берганини кўрса, ўша киши туфайли илмдан баҳраманд бўлишига далилдир. Агар Жаннатга ўт ёқиб юборганини кўрса, бирор кишининг боғидан ҳаром ейишига далилдир. Агар Кавсар ҳовузидан сув ичганини кўрса, душман устидан зафар топишига далил бўлади. Агар Жаннат кўшкларидан бири унга берилганини кўрса, бир дилором аёлга ёки канизакка уйланишига далил бўлади.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар Жаннат фариштаси ундан шод ва хуррам эканини кўрса, бирор кимсадан шоду хуррамлик ва неъмат топади. Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда айтади: . . .Сизларга салом! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолув-чи бўлган ҳолларингизда кирингиз, деганларида(улар беҳад шодланурлар). . . (Зумар сураси, 73-оят).

Агар Жаннатга ўхшаган чиройли бир баланд жойда турганини кўрса ва бу ерни Жаннат экан деб ҳаёл қилаётган бўлса, бир одил подшоҳ билан ёки бирор бой киши билан ёхуд бир улуғвор киши билан алоқа боғлашини билдиради. Агар Жаннат томон кетаётганини кўрса, Х,ақ йўлига киришига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда Жаннатни кўрмоқ тўққиз нарсани билдиради: илмни; тақвони; миннатни; шодликни; башоратни; омонликни; хайру баракатни; неъматни ва саодатни.

Агар тушида Жаннатда юрганини кўрса, икки дунё мақсадларига етганига ва қўлига кўп яхшиликлар тушишига далилдир.
Бироқ бу тушни солиҳ одам кўрса, касаллик ёки бирор балога мубтало бўлишини билдиради, бундан эса Биҳишт аҳлининг савобини топади ҳамда олим бўлади, халқ эса унинг илмидан манфаат топади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда намоз курса нима булади

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх