Устозлар сабоғи

Устозлар сабоғи

Умрнинг энг гўзал лаҳзаларида
Дўстим, сен-ла бирга партадош эдик.
Иқбол китобидан мисралар ўқиб,
Камолот ёшига ёнма-ён етдик.

Юрак эшигини қоқади соғинч,
Қайтмас кунлар йоди силар сочларим.
Бир ёруғ синфда ўқиб, сирлашиб,
Сўнг юксакка учган қалдирғочларим.

Устозлар сабоғи дилимга туташ,
Олтин ҳикматларин юракдан туйдим.
Мактаб йилларида баҳога тўлган
Жажжи кундалигим авайлаб қўйдим.

Унутиб бўларми ўша дамларни,
Қайда бўлмай ҳамроҳ мунаввар йоди.
Синфдошларимнинг умр йўли кенг,
Барқ урган толега тўлсин ҳаёти.



Ўҳшаш маълумотлар

Дунёнинг энг бой 20 кишиси - 2024. Форбес рейтинги

АҚШнинг Форбес журнали долларлик миллиардерларнинг 38-жаҳон рейтингини эълон қилди. Лоуис Вуиттон Моëт Ҳеннессй компаниялар гуруҳи президенти ва бош директори Бернард Арно кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида етакчилик...

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Узоқ умр кўриш сири, аниқ тавсия ва маслаҳатлар

Одамзод гинетик жиҳатдан 150 йил яшаши мумкин. Лекин турли факторлар сабаб инсон у қадар узоқ умр кўрмайди. Ана шу факторларни ҳисобга олиб, узоқ умр кўрган инсонлар ҳаётини ўрганиб чиқиб, баъзи бир хулосалар чиқарган ҳолда, узоқ, соғлом умр...

Тушда калдиргоч курса нима булади

ҚАЛДИРҒОЧ (ПАРАСТУ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар бир киши қалдирғочи борлигини ёки кимдир қалдирғоч берганини кўрса, айрилишиб кетган кишиси билан қайта топишишини билдиради. Агар тушида қалдирғочни ўлдирганини ёки қўлидан ташлаб юборганини...



Фикр қўшиш

Наверх