МEҲРИГИЁ ЎСИМЛИГИ (ЯБРУЖ) Билгинки, ябруж (меҳригиё)ни ябруж ус-санам ҳам дейдилар, у одам шаклида бўлади.
Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида меҳригиёси борлигини ёки кимдир унга берганини кўрса, пасткаш ва қадри йўқ бир кишининг хизматига машғул бўлишига ва ундан заҳмат тортишига далилдир. Тушида меҳригиё истеъмол қилганини кўрса, айтилган сифатидаги одамнинг молидан ейишига далилдир. Тутттла меҳригиёни кўришдан фойда йўқ.
МEҲРОБ (МEҲРОБ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида меҳробда намоз ўқиётганини кўрса, солиҳ фарзанд ҳақида башорат бўлишига далилдир. Чунончи, Ҳақ таъоло Закариё (а.с.) қиссасида айтади: Сўнгра, меҳробда туриб намоз ўқиётганида, фаришталар унга нидо қилдилар. . . (Оли Имрон сураси, 39-оят). Агар намозни ўз вақтида ўқиганини кўрса, фарзандлари солиҳ бўлишига далилдир. Тушида меҳробда ўтирганини кўрса, намозга дангаса эканига далилдир.
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида меҳроб қурганини кўрса, фарзанди олим ва имом бўлишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, молини сарфлайди.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги меҳроб беш нарсани билдиради: имомни; подшоҳни; қозини; муҳтасибни; одамлар ўртасида воситачини.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир. (Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)