Узоқ умр кўриш сири, аниқ тавсия ва маслаҳатлар

Узоқ умр кўриш сири, аниқ тавсия ва маслаҳатлар

Одамзод гинетик жиҳатдан 150 йил яшаши мумкин. Лекин турли факторлар сабаб инсон у қадар узоқ умр кўрмайди. Ана шу факторларни ҳисобга олиб, узоқ умр кўрган инсонлар ҳаётини ўрганиб чиқиб, баъзи бир хулосалар чиқарган ҳолда, узоқ, соғлом умр кўрмоқчи бўлганлар учун 9 та бебаҳо маслаҳат тавсия қилинади. Унга риоя қилсангиз, ҳаётингизни бирмунча узайтириш мумкин бўлади.
Узоқ умр кўриш учун маслаҳатлар
1. Ортиқча овқат еманг.

Агар сиз оғир жисмоний иш қилган тақдирингизда ҳам шу қоидага амал қилинг.
2. Оптимист бўлинг.

Ҳаётга оптимистик нигоҳ билан қаровчи инсонлар нафақат узоқ умр кўришади, балки тўлақонли ҳаёт кечиришади.
3. Нафақага чиқишга шошилманг.
Ишлаган одам ўзининг ёшидан ўртача 5 ёш кичик кўринади. Айрим соҳалар саломатликни сақлаб қолишга ёрдам беради.
4. Дўстларингиз кўп бўлсин.
Дўстларнинг кўплиги стресснинг олдини олишдаги муҳим омиллардан биридир. Яқин дўстлар юзага келган муаммоларнинг олдини олишда, уни бартараф этишда кўмаклашишади, руҳий мадад беришади.
5. Ширин, газли сувни камроқ истеъмол қилинг.
Агар кунига камида бир стакан газли сув ичадиган бўлсангиз, қандли диабет, ортиқча вазн, депрессия, юрак қон-томир касалликларига чалиниш хавфи юқори бўлади.
6. Кўпроқ пиёда юринг.
Агар кунига 30 дақиқа давомида пиёда юрсангиз, бу ишни бажармайдиганлардан кўра тўрт баробар кўпроқ умр кўриш имкониятингиз мавжуд бўлади. Бу сизга жуда жўн кўринса ҳам, аслида пиёда юриш соғликни сақлашда энг муҳим омиллардан биридир.
7. Салқин хонада ухланг.
17-18 градус ҳарорат остида ухлайдиган одамлар узоқ вақт ёш кўринадилар, чунки модда алмашинуви ва ёш билан боғлиқ ўзгаришларда атроф-муҳит ҳарорати муҳим ролÑŒ ўйнайди.
8. Соғлом инсонлар билан мулоқотда бўлинг.
Ҳар доим соғлом ва бахтли инсонлар даврасида бўлишга интилинг, шунда сиз ҳам улар каби бахтли ва соғлом бўласиз!
9. Ғазаблансангиз ичингизга ютмасдан уни чиқариб ташлашга ҳаракат қилинг.
Маълумотларга кўра, 64 фоиз рак (саратон) касалига учрайдиган инсонлар ғазабини ичларига ютар эканлар.
10. Ақлингизни кўпроқ ишлатинг.
Кроссворд, сканворд эчиш, ўқиш, чет тилларини ўрганиш, ҳисоблаш, шахмат ўйнаш мия фаолиятини кучайтирибгина қолмай, юрак-қон айланиши, модда алмашинув жараёнини фаолаштиради.
Бундан ташқари узоқ умр кўриш учун ушбу тавсияларни ҳам ёдда сақланг.
Узоқ умр кўриш учун тавсиялар
— мунтазам жисмоний меҳнат билан шуғулланиш;
— ҳар куни маълум вақт боғ ва томорқада ишлаш;
— имкон қадар кўпроқ пиёда юриш. Жумладан, кексайганда ҳам кунига камида икки чақирим масофани пиёда босиб ўтишга ҳаракат қилиш;
— спиртли ичимликлар ичмаслик, тамаки маҳсулотлари чекмаслик;
— асабийлашмаслик, муаммо ва можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, стрессли ҳолатларга тушиб қолмасликка интилиш;
— қайта ишланган, хусусан, қайнатилган, қовурилган, тузланган, консерваланган таомларни иложи борича камроқ истеъмол қилиш;
— кўпроқ янги узилган ва табиий мева-сабзавотлар, кўкатлар ейиш;
— таомномада гўшт маҳсулотлари имкон қадар кам бўлишига эришиш;
— тана талаб қилганича ухлаш;
— севимли машғулотга эга бўлиш;
— тунд, қўрс ва қўпол кишилар билан мулоқотда бўлмаслик;
— ҳеч қачон қариликни бўйинга олмаслик



Ўҳшаш маълумотлар

Овқат аллергияси сабаблари ва даволаш сирлари

Озиқ-овқат аллергияси – организмнинг баъзи маҳсулотлар таркибига кирувчи компонентларга иммун реакцияси. Одатда болалар, хусусан эмизикли гўдаклар бу хасталикдан азият чекади. Катталарда овқат аллергияси камроқ учрайди. Аллергиянинг хатарли томони...

Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор эҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Аммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Инсон ҳақида 100 та қисқа ва қизиқарли фактлар

1. Тананинг қон билан таъминланмаган ягона қисми - бу кўзнинг шох пардаси. У кислородни бевосита ҳаводан олади....

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх