Тушда кулги, ханда курса нима булади

КУЛГИ (ХАНДА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, у солиҳ одамдир, агар ханда отса ғаму андух, мазҳунлик ва йиғидир. Тушида қаҳқаҳа билан кулаётганини кўрса, қайғу-ғамни зиёда бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Бас, (улар) қилмишларининг жазоси учун (бу дунёда) оз кул-синлар ва (охиратда) кўп йиғласинлар! (Тавба сураси, 82-оят).


Тушида оҳиста кулаётганини кўрса, ғами камроқ бўлишига далилдир.
Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида оҳиста кулиш мурод ва башорат топишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: (Сулаймон) унинг сўзидан кулиб, табассум қилди ва деди: Эй, Раббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматинга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ этгин. . . (Намл сураси, 19-оят).

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушида оҳиста кулиш фарзандга далолат қилади. Аллоҳ таъоло айтади: Хотини (Сора) турган эди, кулиб юборди. Унга Ишоқ (номли фарзанд) ва Ис-ҳоқнинг орқасидан Яъқуб (исмли набира беришимиз) ҳақида хушхабар бердик. . . (Ҳуд сураси, 71-оят).
Тушида қаҳ-қаҳ уриб кулмоқ, ғаму андуҳни ва Худойи таъоло ишларидан ҳайратга тушишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх