Янги йил кечаси

Янги йил кечаси

Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида,
Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор.
Қирқинчи қасримга ўтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Баҳорим етгудек қўлим узацам,
Етолмай дилимни не деб юпацам.
Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу —
Кулиб кузацамми, йиғлаб кузацам.
Дардим жим ичимга ютайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
Кўзда табассум-у киприкда титроқ.
Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?

Янги йил,
Келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
Қулоғингга бир гап айтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми, энди.



Ўҳшаш маълумотлар

Янги йилим- яши йилим

Хуш келибсан Янги йилим. Йилдан-йилга Яхши йилим. Мактабимда Ўз сафимда Қувнаб-қувнаб Олдим билим. Байрам тўйинг Қўшиқ куйинг, Очар доим Баҳри дилим Янги йилим -Яхши йилим....

Янги йил кечаси

Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида, Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор. Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида, Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор....

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Янги йил учун арча безаш одати қандай пайдо бўлган?

Янги йил ва Рождествони уйда оқланган дарахциз тасаввур қилиш қийин. Янги йил байрамида уйларга арча қўйиш, безаш одати қачон пайдо бўлган ва бу ан’ана қандай ривожланган? Янги йил учун Рождество дарахти безаш анъанаси қаердан келганини аниқлашга...



Фикр қўшиш

Наверх