Тушда ковуш, калач курса нима булади

КОВУШ, КАФШ (НАъЛАЙН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ковушининг тешилиб қолганини кўрса, бирор сабаб билан сафардан қолишига ва ранж тортишига далилдир. Тушида ковушининг яшил рангдалигини кўрса, сафари охират учун эканига далилдир. Агар ковуши йўқлиги учун сафардан қолганини кўрса, канизак топишига далилдир.


Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ковуши қора эканини кўрса, молдор аёлга далилдир. Агар қизил бўлса, ўша аёл ишратни ва шодликни яхши кўришига далилдир. Тушида ковуши оқ эканини кўрса, ўша аёл порсо ва тоза юзли эканига далилдир.

Агар ковуши ҳар хил рангда бўлса, айтилган ранглардаги сифатлардан унда мавжуд бўлишига далилдир. Агар ковуши мол терисидан эканини кўрса, ўша аёл асли ажам эканига далилдир. Агар туя терисидан эканини кўрса, ўша аёлнинг асли араб эканига далилдир. Юриб кетаётгандан ковуши тушиб қолганини ёки йўқолиб қолганини кўрса, унинг терисига нимадан эканига қаралади, агар туя терисидан бўлса, хотини бемор бўлишига далилдир.
Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушида ковуши йиртилганини кўрса, юқоридаги таъбирга алоқали бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги наълайн (ковуш) уч нарсага далилдир: сафарга; хотинга ва канизакка.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда либос курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...



Фикр қўшиш

Наверх