Хадемай Наврўз

Хадемай Наврўз

Ҳадемай настарин гуллайди бодраб,
Осмонга ҳушимни элтиб ифори
Қуёшли шудринглар тушар эрталаб.
Ювиб диллардаги қишнинг ғуборин.

Ҳадемай қалдирғоч келади қайтиб,
Ўрик шоҳларида бўртар довучча,
Турналар азалий қўшиғин айтиб,
Сумалак пишади тонг отгунича.

Ҳадемай лолалар бўсадек титраб,
Тоғлар виқорига мунис боқарлар,
Яна неча-неча ошиқлар йиғлаб,
Бир-бирин бағрида гулҳан ёқарлар.

Менинг бир куним ҳам кун деб Қиш ночор,
Кетолмай қор сепиб туради ҳануз,
Бир куй яралади, Қуёш бастакор,
Ҳадемай наврўздир, ҳадемай наврўз!



Ўҳшаш маълумотлар

Наврўзим

Боғлар — дарахтларники, Тоғлар- лолаларники Ким нима деса-десин, Байрам — болаларники, Байрам — болаларники,...

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда урик курса нима булади

ЎРИК (ЗАРДОЛУ) — Ибн Сириннинг айтишича, ўрикни ўз вақтида кўрса ва мазаси ширин бўлса, еган ҳар бир ўрик миқдорида олтин динор (пул) топишига далилдир. Агар ўрик бемаза бўлса, ғам ва мусибат етишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича,...

Тушда калдиргоч курса нима булади

ҚАЛДИРҒОЧ (ПАРАСТУ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар бир киши қалдирғочи борлигини ёки кимдир қалдирғоч берганини кўрса, айрилишиб кетган кишиси билан қайта топишишини билдиради. Агар тушида қалдирғочни ўлдирганини ёки қўлидан ташлаб юборганини...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх