ҚАМОҚ (ЗИНДОН) Ибн Сириннинг айтишича, кимки ўзини қамокда эканини ва бу қамоқхонани асло кўрмаган бўлса, ҳалок бўлишига далилдир. Чунки, нотаниш қамоқхона гўрни билдиради. Агар таниш қамоқни кўрса, андуҳ ва зарарни билдиради.
Кирмонийнинг айтишича, туш соҳиби яхши одам бўлса ва ўзини таниш қамоқхонада кўрса, улуғлик ва эътибор топишига далилдир. Агар яхши одам бўлмаса, дунё машғулотлари жиҳатидан унга ғам ва қайғу етишига далилдир. Агар қамоқхона бошлиғи билан қўллари банд ҳолда кетаётганини кўрса тўхтаб қолган ишларининг юришиб кетишига далилдир.
Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишларича, тушда таниш қамоқ бошлиғини кўрса, халос бўлиш ва ишларининг оқибати яхши бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: (Юсуф) деди: Эй, Раббим! Менга таклиф этишаётган нарсадан кўра зиндон маъқулроқдир. . . (Юсуф сураси, 33-оят). Агар қамоқ бошлиғи нотаниш бўлса, гўр, ғам ва қайғуга далилдир. Агар қамоққа тушиб қолганини ва тезда қайтиб чиққанини кўрса, халос топишига далилдир.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир. (Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)