Жинсий заифлик нима учун ёш йигитларда ҳам учраяпти?

Жинсий заифлик нима учун ёш йигитларда ҳам учраяпти?

Охирги йилларда жинсий ожизлик нафақат ўрта ёшдаги эркакларга, балки 20–25 ёшдаги йигитларга ҳам хавф солмоқда.

Эректил дисфункциянинг «ёшаргани» ҳақида шифокорлар авваллари бонг урган бўлса, бугун у шунчаки факт сифатида келтирилади, холос. Аммо бунда ташвишга унча катта асос йўқ: ёшларда жинсий ожизлик кўпинча психологик омиллар сабаб юзага келади. Доимий стрессли вазиятларда ишлаш, кам ухлаш, чарчоқ, депрессия, қўрқув ва ҳаяжон, тажрибасизлик, камҳаракатлилик, компьютер технологияларига муккасидан кетган ҳолда кўп ўтириш натижасида қон айланишининг бузилиши сабаб ёшларда жинсий яқинлик пайти ожизлик сезилиши мумкин.

Бироқ йигитларда ҳам юқорида кўрсатилган касалликлар билан бирга, умуртқа ва тос соҳасидаги бўғимларга етказилган жароҳатлар туфайли ҳам эректил дисфункция эрта ривожланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Баъзан жинсий ожизлик ёш йигитларда турмуш тарзи билан боғлиқ сабаблар туфайли келиб чиқиши ҳам мумкин. Узоқ вақт жинсий яқинликдан сақланиш, жинсий ҳаётни кеч бошлаш ёки бу борада ўта фаол бўлиш, айрим дори воситаларини қабул қилиш, озиқлантирувчи моддаларнинг етишмовчилиги, ёшларнинг гормонал воситаларни қабул қилиши шулар жумласидандир.



Ўҳшаш маълумотлар

Аёл оргазми ҳақида

Аёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши....

Жинсий алоқанинг қисқа бўлиш сабаблари ва даволаш усуллари

Қисқа жинсий алоқа — 1,5-2 дақиқадан кам давом этадиган жинсий алоқа, бу аёлга ёки иккала шерикка ҳам жинсий қониқиш келтирмайди. Жинсий алоқанинг давомийлиги жинсий олатни вагина ичига қўйилган пайтдан эякуляция бошланишигача бўлган оралиқ вақт...

Жинсий ожизлик ёхуд жинсий қўзғалишнинг сустлиги сабаблари

Эркаклардаги жинсий ожизлик деганда эрекция (жинсий қўзғалиш)нинг суст ёки умуман бўлмаслиги тушунилади. Уни келтириб чиқарувчи сабабларни шифокорлар 2 катта гуруҳга бўлишади: жисмоний (физиологик) ва психологик....

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх