Тушда якка шахарларда куриш, узини бошка шахарларда куриш курса нима булади

ЯККА ШАҲАРЛАРНИ КЎРИШ (ШАҲРҲОЙИ МУФРАД ДИДАН) Агар ўзини Мадина шаҳарида кўрса, савдогарлардан манфаат топишига, Восий шаҳарида кўрса, диндор ва тақводор бўлишига, ўзини Басра шаҳарида кўрса, дунёдан баҳраманд бўлишига далилдир. Агар ўзини Куфа шаҳарида кўрса, одамлардан роҳат топишига, ўзини Мувсил шаҳарида кўрса, муроди ҳосил бўлмаслигига далилдир.


Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини Ҳалаб шаҳарида кўрса, улуғ бир кишидан фойда топишига далилдир. Агар ўзини Дамашқ шаҳарида кўрса, ризқи кенг бўлишига далилдир.

Агар ўзини Байт ул-Мақдасда кўрса, тақводор бўлиб, Ҳаж қилишига далилдир. Агар ўзини Дарбанд шаҳарида кўрса ишлари юришмаслигига далилдир. Агар ўзини Табриз шаҳарида кўрса, ғамга далил бўлади. Агар ўзини Қазвин шаҳарида кўрса, улуғ киши билан суҳбат тутишига далилдир. Агар ўзини Рай шаҳарида кўрса, қасам ичишига далилдир. Агар ўзини Нишопур шаҳарида кўрса, улуғларга етишишига далилдир. Агар ўзини Тус шаҳарида қўрса фойда топишига далилдир. Агар ўзини Кошғарда кўрса, ғамгин бўлишига далилдир. Агар ўзини Искандария шаҳарида кўрса, ишидан пушаймон бўлишига далилдир. Агар ўзини Шерозда кўрса,.ишратга машғул бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда шаҳарларни кўриш тўрт нарсани билдиради: дину диёнатни; айш билан умр ўтказишни; ўзининг жуфти ҳалолидан фойдалар кўришни; роҳатни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда шахар курса нима булади

ШАҲАР (ШАҲАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида шаҳарга кирганини кўрса, дини кучли бўлишига далилдир. Агар дин йўлида бир иши бўлса, шу иши тугалланади ва мақсадига етади, Агар шаҳардан чиққанини ёки биров уни шаҳардан чиқариб, юборганини...

Тушда юлдузлар курса нима булади

ЮЛДУЗЛАР (СИТОРАГОН) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги юлдузлар улуғларни ва амирларни билдиради. Қуёш подшоҳга, ой вазирларга далилдир....

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикрлар 1

solihabonu
MashaAlloh
14 марта 2024 12:46

Фикр қўшиш

Наверх