Тушда юлдузлар курса нима булади

ЮЛДУЗЛАР (СИТОРАГОН) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги юлдузлар улуғларни ва амирларни билдиради. Қуёш подшоҳга, ой вазирларга далилдир.

Тушида Зуҳал юлдузини кўрса, деҳқонлар билан шуғулланиши ва уларга молу неъмат етқазишига далилдир, бироқ у пасткаш, бахил, маккор ва алдоқчи бўлади.

Тушида Муштарий юлдузини кўрса, унинг тақводор, солиҳ ва яхшиликлар қилувчи кишига иши тушишига далилдир, бундай киши адолатли, инсофли ва парҳезгар бўлади.
Агар тушида Миррих ю
лдузини кўрса, унинг қонхўр ва бадфеъл лашкарбошига иши тушишига далилдир.
Тушида Зуҳра юлдузини кўрса, унинг ходимлар, хотинлар ва улуғвор аёллар билан боғлиқ бўлишига, улардан яхшилик ва роҳат топишига далилдир.

Уторуд юлдузини кўрса, олимлар, донолар ва ҳакимлар билан алоқаси бўлиши ее улардан фойдалар топишига далилдир.
Агар юлдузлардан бири у билан сўзлашганини кўрса, қадр ва обрў топишига далилдир.

Агар равшан бир юлдузнинг ерга тушганини ва ёруғи йўқ бўлганини кўрса, ўша диёрнинг улуғ бир олими ҳалок бўлишига далилдир. Ёрқин юлдузлар олимларни билдиради. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Юлдузлар билан эса улар йўл топурлар (Наҳл сураси, 16-оят).

Агар юлдузларнинг силкинаётганини кўрса, подшоҳлар ва улуғлар орасида фитна ва ғавғо юз беришига далилдир. Агар осмондаги бир юлдуз бошига қўнганини кўрса, ўша юлдузнинг нурига яраша подшоҳдан молу неъмат топишига далилдир. Агар юлдузни қўли билан олганини кўрса, фарзанд туғилиши ва бу фарзанд подшоҳнинг яқини бўлишига далиддир. Агар уйи ичида юлдузни кўрса, фарзандлари кўп бўлишига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, агар юлдузларнинг тарқалиб ва сочилиб кетганини кўрса, подшоҳлар тарқаб кетиши ва ишларининг ёмон бўлишига далилдир. Агар бахтли (саъд) юлдузларнинг ўзаро йиғилганини ва уларнинг яхши ҳолатда эканликларини кўрса, подшоҳларнинг ишлари яхши ва ёқимли бўлишига далилдир. Агар юлдузларни еб юбораётганини кўрса, подшоҳдан манфаат топишига далилдир. Агар туш эгаси юлдузларнинг уйидан чиқиб кетаётганини кўрса, фарзандлари подшоҳнинг яқинлари бўлишига далилдир. Агар юлдузлар унга муте ва фармонбардор эканини кўрса, подшоҳлик топишига далилдир. Агар юлдузлар билан яхши сўзлашаётганини кўрса, подшоҳ одил ва адолатпарвар бўлишига далилдир. Агар бунинг аксини кўрса, подшоҳ золим ва ситамгар бўлишини билдиради. Агар юлдузларнинг ўзаро жанг қилаётганларини кўрса, ўша диёрда жангу жадал бўлишига далилдир. Агар юлдузларни олиб, енгига солаётганини кўрса, мол ҳосил қилишига далилдир.

Жобирнинг айтишича, юлдузлардан биттаси унинг қаршисида ошифта ва ҳайрон эканини ва қучоғига тушганини кўрса, унинг оиласида азиз ва қадрли бир фарзанд туғилишига далилдир. Агар бахт юлдузи (ситораи толиъ) ўз манзилида эканини кўрса, нгсли зиёда бўлишига далилдир. Агар юлдузни ўпаётганини кўрса, подшоҳ лашкаридаги бир улуғ одамга хизмат қилишига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, йўлчи юлдузларни кўриш хайрият, улуғлик ва фойдага далилдир. Одамлар топинадиган юлдузларни кўриш ёмонлик ва зарарга далилдир.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича тушдаги юлдузлар тўққиз нарсани билдиради: фақиҳ (ҳуқуқшуносларни); олимни; қозиларни; халифаларни; ризқни; котибларни; хазиначиларни; жангчи одамларни; шогирдларни.
Агар бир юлдузга эга бўлганини кўрса, юқорида айтилган қисмдаги одамлар устидан фармонбардор бўлишига ва бу тоифа одамлардан фойдали йўл топишига далилдир.

Айтишларича, Бағдодда бир яхши киши тушида бир ёруғ юлдузнинг ерга йиқилганини кўрибди ва таъбирчининг олдига бориб, бу воқеанинг таъбирини сўрабди. Таъбирчи унга: Бир фозил олим ёки қози ўлади — дебди. Ўша ҳафта Абу Ҳанифа (Имоми Аъзам) вафот қилган экан.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда узук курса нима булади

УЗУК (АНГУШТАРИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, нақшли чиройли узукни кўрса, узук соҳибидан унга хайрият ва яхшилик етишига далилдир. Агар бир киши унга узук бериб, узукка муҳр қилишини сўраса, нимаики унга лойиқ бўлса, ўшани топади, яъни...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх