Янги йил совғаси

Янги йил совғаси

Ҳамма томон оппоқ қор,
Ер оқ кўрпа остида —
Мизғиб ётар интиқ, зор,
Баҳоройнинг васлига.

Борлиқни хўп аллалаб,
Кўкдан ўйнаб қор тушар.
Қийқиришиб болалар —
Бунда чана тортишар.

Ўйнашади қорбўрон,
Завқи баланд, шашти зўр.
Aтроф беғубор бирам,
Нашидаси, гашти зўр.

Қор тагидан мўралар
Дарахтларнинг новдаси.
Ҳар бир бола кўнглида
Қорбобонинг совғаси!



Ўҳшаш маълумотлар

Оппоқ қор

Оппоқ тиниқ — оппоқ қор, Ўйнаб тушар осмондан, Қор қўйнида ўйноқлаб, Юрар ёшлар шод-хандон....

Қувонч олиб келгин янги йил

Бу гал сени узоқроқ кутдим, Йўлларингга муштоқ кўз тутдим, Баъзан шодликни ҳам унутдим, Қувонч олиб келгин янги йил....

Муддатидан илгари туҒилган болаларнинг ривожланиши

Aслида, муддатидан илгари туҒруқлар- бу боланинг 37 ҳафтага етмасдан туҒилиши. Одамларда меъёрий гестацион давр 38 ҳафтадан 42 ҳафтагача бўлади. Мукаммал шароитда болалар она қорнида тўлиқ ривожлангунча бўлади. Бироқ, турли сабабларга кўра ҳар доим...

Янги йил учун арча безаш одати қандай пайдо бўлган?

Янги йил ва Рождествони уйда оқланган дарахциз тасаввур қилиш қийин. Янги йил байрамида уйларга арча қўйиш, безаш одати қачон пайдо бўлган ва бу ан’ана қандай ривожланган? Янги йил учун Рождество дарахти безаш анъанаси қаердан келганини аниқлашга...

Тушда курпа-тушак курса нима булади

КЎРПА-ТЎШАК, ЎРИН (БИСТАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ўрин хотин бўлади, ўриннинг яхшиёмонлиги хотиннинг яхши-ёмонлигига тааллуқлидир. Агар тушида ўрнини алмаштирса, ёки бир ўриндан иккинчи ўринга ўтса, хотин олишига ва биринчи хотинини...



Фикр қўшиш

Наверх