Сўннги қўнғироқ жараннги

Сўннги қўнғироқ жараннги

Бугун мактаб остонасин ҳатлаб сўнгги бор,
Ўн бир йиллик болаликка ясайсиз якун.
Энди хаёт дарсхонангиз бўлар, мактабда,
Чалинади энг охирги қўнғироқ бу кун.

Билмам, балки жонингизга теккан бу жаранг,
Балки безор бўлгандирсиз дарслардан хатто.
Балки устоз асабингиз қилгандир таранг,
Лекин ўтган мактаб даврин унутманг асло!

Aхир осон бўлмагандир 11 йил кутмоқ,
Бекор сарф бўлмагандир 11 йил умр.
Осон бўлмас устозларнинг этагин тутмоқ,
Барчасининг ўз гашти бор, қилингиз сабр.

Балки сизга унут бўлган, эсларсиз балки,
Шу даргохга қадам қўйган жажжи қизалоқ,
Ё болакай эдингизлар, қувончга тўлиб,
Кутгандинглар чалинишин илк қўнғироқ.

Aлифбони танимаган софдил қизалоқ,
Катта бўлиб онасига берар маслахат.
Дарсдан қочиб безор қилган бир шалпангқулоқ,
Бугун энди ўзимизга қилар насихат.

11 йилда 11 мингта қувончу-ташвиш,
Саргузаштлар хотирадан кетмайди албат.
Синфдошлик боғи ичра очилди дўстлик,
Кимларгадир насиб бўлди соф бир мухаббат.

Энди устоз текширмайди хаёт дарсини,
Вазифани кўчирмоққа бўлмайди имкон.
Кундаликка қўйилмайди «2» бахолар,
Билинг энди, хатоларни кечирмас замон.

Синфдошлар, бўлолмайсиз энди партадош,
Энди сирдош бўлолмассиз, унутманг бироқ,
Дўстларингиз бир умрга бўлар елкадош,
Дўстлик учун чалинмайди сўнгги қунғироқ.



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорлик ҳақида маълумот

Ҳозир ҳомиладор эканлигингиз туфайли ҳозир энг катта истагингиз ҳомиладорликнинг эрта босқичлари тўҒрисида ахборот олиш ҳисобланади! Ҳомиладор эканлигингизни англаш пайтигача сиз бу ҳақида қанчалик кўп нарса билишни исташингиз тўҒрисида билмаган...

Аёллар учун энг керакли 20 маслаҳат

Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласув. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийимҒкечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўҒри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Эмизикли аёл овқатланиш тартиби

Эмизикли аёл қатʼий диетага риоя этиши керак деган фикр барчамизга маʼлум. Бундай тушунча нотоʻгʻри – эмизикли аёл овқатланиш рациони тоʻлиқ ва тоʻгʻри боʻлиши зарур, чунки аёл киши истеʼмол қилган маҳсулотлар коʻкрак безларида сутга айланади....

Янги йил учун арча безаш одати қандай пайдо бўлган?

Янги йил ва Рождествони уйда оқланган дарахциз тасаввур қилиш қийин. Янги йил байрамида уйларга арча қўйиш, безаш одати қачон пайдо бўлган ва бу ан’ана қандай ривожланган? Янги йил учун Рождество дарахти безаш анъанаси қаердан келганини аниқлашга...



Фикр қўшиш

Наверх