Тушда ногора курса нима булади

НОҒОРА (ТАБИРА) — Табира (ноғора) форс тилида табл дейилади. Уни тушда кўрмоқ, макру ва ёлғон сўз бўлади. Бу сифатлар ноғора чалувчига далолат қилади.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ноғора овозига оёқ ўйнатаётганини ва рақсга тушаётганини кўрса, ғаму андуҳ ва мусибатга далилдир. Агар тушида ноғора чалаётган бўлса, ёмон сўз айтиши ёки номаъқул бир иш қилиб, у билан машғул бўлишига далил бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушдаги ноғора ёқимли, лекин ботил овоз ҳисобланади.


Кирмоний (р.а.) айтадики, ноғора чалаётганини кўрса, ботил ишлар ёки асли йўқ нарсаларни билдиради, одамлар учун берган ҳар бир ваъдаси ёлғон бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда ноғора чалмоқ нодонлик билан қилинадиган ишни билдиради ва оқибат натижада бу ишнинг ботил ва ёмон эканлиги ошкор бўлади. Тушда ноғора чалмоқ зоҳирда ширин ва чиройли сўз айтадиган, ботинда эса одамларни ғийбат қиладиган ҳамда ёқимсиз сўзларни айтадиган кишини билдиради.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Афридун

Уч ҳисса қудратли; жасур, довюрак, енгилмас...

Афғонбой

ўтиниб, ёлвориб, фиғонлар қилиб топилган бола ёки афғонлик, афғон бола...

Адашхол

Адаштирилган, холли бола...

Абдурафиқ

Дўст, ўртоқнинг қули...

Абдолниёз

Авлиёлар, валилар совғаси, туҳфаси...



Фикр қўшиш

Наверх