Тушда маржон шодаси курса нима булади

МАРЖОН ШОДАСИ (ГАРДАНБАНД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида оқ маржон шодасини тақиб олганини кўрса, Ҳақ таъоло унга илм ҳамда ўз каломини насиб этишига далилдир. Шоданинг жавҳари қанчалик кучли бўлса, илму дониш ҳам шунчалик кучли бўлади.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида унинг маржон шодаси тилладан ёки қимматбаҳо гавҳарлар билан зийнатланган кумушдан эканини кўрса, унинг микдорича шараф ва улуғлик топишига ёхуд бўйнига омонатни олишига далилдир. Агар шодаси узун бўлиб қолганини кўрса, омонатни топширишига далилдир, агар қисқа бўлиб қолса, таъбири аксинчадир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, маржон шодаси тушида гавҳарлар билан зийнатланганини кўрса, иззат ва мартаба топишига далилдир. Агар маржон шодасининг узунлигини кўрса, иззат топишига далилдир. Агар қисқа бўлса, таъбири аксинча бўлади.

Агар тушида кўпгина шодалари борлигини кўрса, илмда жуда комил бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушида тилла маржон шодасини кўриш олти нарсани билдиради: Ҳажни; мартабани; жанг ва хусуматни; омонатни; муолажани; канизакни.

Яна унинг айтишича, тушдаги тилла шода Ҳаж бўлади, кумуши эса канизакдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда намоз курса

НАМОЗ (НАМОЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида намоз ўқиётгани ва юзи шарқ томонга қараганини кўрса, Ҳажга боришига далилдир. Агар Ҳаж мавсуми бўлмаса, майли тарсолар томондан эканини билдиради. Агар ғарб томонга қараб намоз ўқиётганини кўрса,...

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда марварид курса нима булади

МАРВАРИД (МАРВОРИД) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги марварид ғулом ёки канизакнинг фарзанди бўлади. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги марварид чиройли канизак ёки гўзал хотин бўлади. Бошқаларнинг айтишича, тушдаги йирик марварид илму...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда от курса нима булади

ОТ (АСП) Дониёл (а.с.) айтадиларки, араб отини тушида кўрса, улуғлик, иззат ва шараф бўлади. Араб отига миниб юрганини кўрса, от унга тобе ва фармонбардор бўлса, отнинг созлиги ва қимматига қараб, иззат улуғлик ва давлат топади. Тушида отни ушлаб...



Фикр қўшиш

Наверх